Дастлаб Беруний МФЙ ҳудудидаги 1-мактаб фаолияти билан танишилиб, сабабсиз дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчиларни таълимга жалб этиш, тарбияси оғир, қониқарсиз баҳоларга ўқиётган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига алоҳида эътибор берилиши тушунтирилди.
Сув тақчиллигининг олдини олиш ва тежакорликни таъминлаш мақсадида “Олмурут миришкори” фермер хўжалиги ҳудудида ариқ-зовурларни бетонлаштириш жараёни, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар ўрганилди.
Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Янгиер МФЙ ҳудудида ўтган йили боғ барпо этилган эди. Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев амалга оширилган ишлар билан танишиб, ҳар бир ниҳолни асраб қолиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.






