Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Эзгулик МФЙда жойлашган 25-мактаб биносида туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирокида маҳалла ёшлари билан "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган учрашувда ўқиш учун контракт пулини тўланиши , бандлик, ер, тадбиркорлик қилиш учун кредит олиш, саломатлигини мустаҳкамлаш, замонавий касбга ўқиш ва бошқа масалаларга оид ёшларнинг 15 дан ортиқ мурожаати тингланди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ёшларни қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.






