Янгиликлар
Ушбу ўқишда Уйчи туман ҳокимининг барча ўринбосарлари ва аппарат ходимлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.
Бугунги ўқувда иштирокчиларга муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди.
Сиёсий-маърифий соатда Давлат фуқаролик хизматида гендер тенгликни таъминлашнинг ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ўқувни Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали кўриш мумкин.
Туман ҳокими Ш. Мусаев билан Қашқар МФЙ ёшлари ўртасида ўтказилган самимий суҳбатда ёшларнинг бугунги кундаги фаоллигини ошириш, билим олиши, тадбиркорликни йўлга қўйиш, бандлигини таъминлаш бўйича муаммолари тингланди ва уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Маъсума Мирзаабдулаеванинг контракт тўлови бўйича, Ғофуржон Тўхтабоевнинг мотор арра, Абдурауф Раҳимовнинг газ пайвандлаш ускунаси сўраб қилган мурожаатлари назоратга олингани ва кўриб чиқилиши билдирилди.
#КОНСТИТУЦИЯВИЙ_ҚОНУН_УМУМХАЛҚ_МУҲОКАМАСИДА#УЙЧИ
Бугун 30 июнь куни УЙЧИ тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда Конституциявий ислоҳотлар жараёнининг бориши, Конституциявий комиссия фаолияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот бердим.
Мулоқотда Уйчи туманидаги маҳаллалар фуқаролари вакиллари, секторлар раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Қатнашчилар Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини, хусусан Конституциямизнинг 51-моддасига, умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституциявий қонун лойиҳаси билан Конституциямизнинг 105-моддасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар билдирдилар.
✅ ЎЗЛИДЕП Уйчи туман кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуннинг умумхалқ муҳокамасига қўйилиши муносабати билан тарғибот тадбирларини ўтказишда давом этмоқда.
✅ Тадбир Уйчи туман ДСИда бўлиб ўтди. Йиғилишни ЎЗЛИДЕП туман кенгаши нуронийлар кенгаши раиси Неъматилла Раҳимов очиб, бугунги тараққиёт стратегиясини амалга ошириш учун Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур эканлиги тўғрисида гапирди. Шу мақсад сари интилишда барча фаол бўлиши ҳамда биз ҳам Янги Ўзбекистоннинг тараққиётига ҳисса қўшишимиз кераклигини айтиб ўтди.
✅ Йиғилишда кўплаб таклифлар берилди.
✅ Туман бўйлаб тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Адиба Ҳожимирзаева,ЎЗЛИДЕП Уйчи туман Кенгаши аппарат раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати
Полвонларимиз Жаҳон чемпионатида 7 та медални қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди.
Жорий йилнинг 24-27 июнь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (поясной борбе кореш) бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур чемпионатда Уйчи тумани вакиллари – 1-БЎСМ тарбияланувчилари Асадбек Маматалиев 60 кг. вазнда 2-ўрин, Муҳаммадрасул Муҳаммаджонов 65 кг. вазнда 3-ўринларни қўлга киритиб, диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.






