Янгиликлар
Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникумида диплом топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров, техникум директори Нафиса Мамасолиева сўзга чиқиб, ёшларга самимий тилаклар билдиришди.
Уйчи туманидаги "Машад соҳибкори" фермер хўжалиги раҳбари Зоҳиджон Исматиллаев нуронийларни таклиф этиб, уларга эҳтиром кўрсатди. Фахрийлар қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишларига омад тилаб, дуолар қилишди.
Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев ёшлар етакчилари билан учрашди.
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спортга жалб этиш, битирувчи ёшларни олий таълимда ўқишлари учун тарғибот ишларини кучайтириш долзарб масалалардан. Туманимиз раҳбари бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш ва яхши натижаларга эришиш бўйича ўз тавсияларини берди.
Уйчи туманидаги 287 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 14904 нафар бола тарбияланмоқда. Уларнинг ақлан етук, жисмонан бақувват ва соғлом бўлиб ўсишлари учун барча шарт-шароитлар яратилиши зарур.
Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев бугун тумандаги барча давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари билан учрашиб, келгусида амалга ошириладиган вазифалар бўйича суҳбатлашди. Учраётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сонли Қарорининг 1-иловасига мувофиқ 2022 йил 1 июлдан бошлаб 14 та туман ва шаҳарларда аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилиш вазифаси юклатилган бўлиб, бугунги кунда ушбу бўлимларга суҳбат асосида ходимлар танлаб олинди ва улар 1 июль кунидан бошлаб ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар.
Бўлимнинг асосий вазифалари нималардан иборат бўлади?
Бўлимнинг асосий вазифалари рўйхатга олиш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш ва уни ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш;халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона рўйхатга олиш методологиясини ҳамда рўйхатга олиш варағи шаклларини амалиётга татбиқ этиш;маъмурий-ҳудудий бирликлар рўйхати ва чегараларини аниқлаштириш, кадастр органларидан картографик материалларни қабул қилиб олиш ва регистраторлар ҳамда рўйхатга олувчиларни хариталар билан таъминлаш;рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказишга вақтинча жалб этиладиган ходимларни танлаш ва уларни ўқитиш;рўйхатга олиш жараёнларида шахсга доир маълумотларни йиғиш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда махфийлигини таъминлаш;Бугунги кунда шу йилнинг 1 августидан 1сентябрига қадар аҳоли пунктларида уй-жой рўйхатини тузиш, харитадаги хонадонларни ўрганиш ишлари амалга оширилишини, бунда иш билан банд бўлмаган, хоҳловчи вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқаролар рўйхатлари комиссия томонидан шакллантириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирда иштирок этмоқчи бўлган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни туман шаҳар комиссиялари ёки статистика бўлимларига мурожаат этишлари мумкин. Ушбу тадбирда иштирок этган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўланишини маълум қиламиз.Аҳолини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этинг. Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўлинг!
Илҳомжон ЮСУПОВ,Уйчи туман аҳолини рўйхатга олиш бўлим бошлиғи.






