Уйчи тумани  1-сектор ҳудудидаги Ҳожиобод МФЙда жойлашган 2-БЎСМ футбол майдонида  Наманган вилояти туманларидан маҳалла фуқаролар йиғинларидаги  14-16 ёшлилар ўртасида "Чарм тўп " футбол мусобақасининг вилоят босқичи мусобақалари ташкил этилди. Унда Наманган вилояти барча туманларидан ғолиб бўлган МФЙлар жамоалари қатнашмоқдалар. Мусобақалар 19-20-21 июль кунлари ҳам бўлиб ўтади.

Ҳозирда юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида Адлия вазирлиги тизимида юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ушбу марказлар ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Юридик хизмат кўрсатиладиган давлат идораларининг марказларга юбориладиган ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг электрон тизими яратилди ва иш юритуви тўлиқ рақамлаштирилиб, қоғозбозликка барҳам берилди. 207 та туман ва шаҳарлардаги 2 мингдан ортиқ давлат органларида ҳуқуқни бир хил қўллаш амалиёти шаклланди, шу билан бирга, аҳолига ва бевосита ижрочиларга қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтиришнинг янги бўғини яратилди.Ўзбекистон Республикаси Пезидентининг 2022 йил 18 мартдаги “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-173-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 августдан бошлаб босқичма-босқич марказлар томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, туризм ва маданий мерос бўлими, спортни ривожлантириш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими, давлат солиқ инспекцияси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, давлат умумий ўрта таълим мактаблари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари, давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларга юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш белгиланди.Ушбу Фармоннинг мазмун-моҳиятини бевосита ижрочиларга етказиш мақсадида туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан туман тизимга янги қўшилаётган ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Жумладан, туман ХТБда “E-huquqshunos” тизими ва унга ҳужжат лойиҳаларини бириктириш тартиби ва ушбу тизимнинг афзалликлари юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

А.ДЕҲҚОНОВ,туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

Уйчи туман маданият марказида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, огоҳликни таъминлаш, ёшлар таълим-тарбияси мавзусида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, академия ўқитувчилари ва Тошкент ислом институти ходимлари томонидан таъсирли ва мулоҳазали маърузалар қилинди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, зиёлилар, турли соҳа вакилларига мазкур мулоқот давомида кенг тушунчалар берилди.

Мулоқотда таъкидланганидек, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга карши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмокда. Демак, ёшлар бундай вазиятда мустақил фикрлаб, маънавиятли, миллий қадриятларига содиқ, дунёқараши кенг, иродаси мустаҳкам, сабр–бардошли, ошкора ва пинҳона кўринишдаги маънавий таҳдидларга доим тайёр турадиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон бўлишлари лозим.

Мулоқот давомида келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Бугун "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган яна бир қатор аёллар "Ideal Oil Trade" МЧЖ ёғ қадоқлаш цехида тунги сменада иш бошлашди. Уларнинг кўзларидаги қувонч кўз ёшлари, миннатдорлик ҳис-туйғулари мени севинтирди. Бугун аёл бахтли бўлса, жамиятимизда оилаларимиз фаровон бўлади. Аёлини эъзозлаган юртнинг пойдевори мустаҳкам бўлади. Зеро, аёл - жамиятимиз гултожи, миллат тарбиячиси.

Саидахон Аҳмадалиева, Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари.

Хотин-қизларнинг бандлигини таьминлаш бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланмоқда.

Бугун "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган яна бир қатор аёллар "Ideal Oil Trade" МЧЖ ёғ қадоқлаш цехида тунги сменада иш бошлашди. Уларнинг кўзларидаги қувонч кўз ёшлари, миннатдорлик ҳис-туйғулари мени севинтирди. Бугун аёл бахтли бўлса, жамиятимизда оилаларимиз фаровон бўлади. Аёлини эъзозлаган юртнинг пойдевори мустаҳкам бўлади. Зеро, аёл - жамиятимиз гултожи, миллат тарбиячиси.

Саидахон Аҳмадалиева, Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари.

Подкатегории