Янгиликлар
“Ёшлар билан ишлашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли ва 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сон Қарорларига асосан, “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили бўйича вилоятдаги 14 та туман(шаҳар)ларда 2346 нафар тажрибали нуронийларга 23460 нафар тарбияси оғир, профилактик ҳисобда турган, иш билан таъминланмаган ёшлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларни бириктирилган ҳолда маънавий-маърифий тадбирлар, якка тартибдаги суҳбатлар ўтказилмоқда ва ёшлар муаммоларини ҳал этишга амалий ёрдам берилмоқда.Вазирлик, Ёшлар ишлар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва “Нуроний” жамғармасининг фаол нуронийлар ўртасида кўрик танлов ташкил этиш бўйича Қўшма қарорига асосан, бугун “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Кўрик танловни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алаходжаев ҳамда башқарма бошлиғи ўринбосари Сенатор Икромхон Нажмиддиновлар очиб беришди.Кўрик танлов иштирокчилари ёшларни тарбиялашдаги фаолиятлари, иш тажрибаларини ҳамда барчага намуна бўладиган услубларини тўлақонли намойиш этишдилар.Бугунги кўрик танловнинг вилоят босқичига Наманган шаҳар ва туманларда ғолиб бўлган 14 нафар тажрибали нуронийлар беллашдилар.Мусабақа якуни бўйича 3-ўрин Наманган шаҳар Марғилон маҳалла нуронийси Қ.Алиева, 2-ўрин Уйчи тумани Қумтепа маҳалласи нуронийси М.Юлдашев ва фахрли 1-ўринни Чортоқ тумани Дамариқ маҳалласи нуронийси А.Ўринбоев эгаллади.Бугун ғолиб бўлган Чортоқ тумани нуронийлар шу йил октябрь ойида Республикада вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладилар деб ишонаман.
Коррупция ҳамма замонда, ҳар бир давлатда энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келган. Ҳозирда ушбу иллатга қарши бизнинг мамлакатимизда ҳам жиддий кураш олиб бориляпти. Республикамизда коррупцияга қарши кураш доирасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар қабул қилинган.Маълумки, шаффофлик, очиқлик-ошкоралик мавжуд жойда коррупцияга қўл уриш мураккаблашади. Шуни назарда тутган ҳолда, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлашга, давлат идораларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун очиқ бўлишига, раҳбарларнинг кундалик фаолиятида журналистлар билан яқин мулоқот ва ҳамкорлик ўрнатишига қаратилган амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Тан олиш керакки, бу коррупциянинг олдини олиш, уни камайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.Яна бир муҳим жиҳат сифатида сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг ислоҳ қилингани, 200 дан ортиқ турдаги давлат хизматлари қулай, марказлашган ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали кўрсатилаётганини айтиш мумкин. Бу жараёнда инсон омилининг камайтирилгани, шубҳасиз, коррупциявий ҳолатларни сезиларли даражада камайтирди.Масаланинг яна бир муҳим жиҳати – мамлакатдаги коррупция даражаси унинг халқаро майдондаги ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий нуфузига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатишидир. Бошқа давлатлар билан муносабатлар, инвестицияларнинг жалб этилиши ва бошқа жиҳатларда ушбу мезон ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Коррупция ривожланган, порахўрлик авж олган давлатга ҳеч ким инвестиция киритмайди. Чунки бозор иқтисодиёти тизими кушандаси, давлатлар ўртасида ҳамкорлик, бизнес ва инвестиция ривожидаги шафқатсиз тўсиқ ҳам айнан коррупция саналади.Туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ташкил этилган навбатдаги матбуот анжуманида Обод МФЙ профилактика инспектори Зуҳриддин Хожаев мавзу юзасидан мулоҳазалар билдирди, бу борада туманимизда амалга оширилаётган ишлар ва ҳолат бўйича маълумотлар бериб ўтди. Матбуот анжуманида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Жорий йилда туман аҳолиси бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, айниқса, ўзини ўзи банд қилишга асосий эътибор қаратилмоқда.
2-сектор ҳудудидаги Овчибулоқ МФЙда фаолият олиб бораётган кўплаб тадбиркорлар маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш ва хонадонларда иш ўринлари яратилишига эришмоқдалар.
Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев бугун мазкур ҳудудда бўлиб, тадбиркорлар билан учрашди. Тикувчилик, данакни қайта ишлаш, плёнка ишлаб чиқариш цехлари фаолияти билан танишиб, тадбиркорларнинг истиқболдаги режалари ҳақида суҳбатлашди.
Уйчи туманидаги Р.Раҳимов номли ММТП ҳудудида жойлашган "Ҳумоюн саховати" фермер хўжалигида "Зарбдор 30 кунлик"да амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
Соҳа мутахассислари ва тажрибали фахрийлар томонидан тегишли тавсиялар берилди.Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев келгусидаги вазифаларга асосий эътиборни қаратди.
Президентнинг 30.10.2020 йилдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ҳамда Бош прокурорнинг 04.12.2020 йилдаги “Прокуратура органларида спортни янада оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи ижроси юзасидан Наманган вилояти прокуратураси органлари ходимларини соғломлаштириш ва мунтазам спорт машғулотлари билан шуғулланишларига шароит яратиш мақсадида белгиланган график асосида ходимларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари назорат қилиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг июнь-июль ойларида вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, югуриш, стол тенниси ва мини-футбол турлари бўйича “Наманган вилояти прокурори кубоги” мусобақалари ташкил этилди.
Мини-футбол мусобақаларида Уйчи ва Чортоқ тумани прокуратураларидан иборат “Ғалаба” жамоаси 1-ўринни, вилоят прокуратураси махкамасининг “Адолат” жамоаси 2-ўринни ҳамда Косонсой ва Янгиқўрғон тумани прокуратураларидан иборат “Нурафшон” жамоаси 3-ўринни қўлга киритдилар ва ўтказилган спорт мусобақалари якунига кўра барча спорт турлари бўйича ғолиблар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.






