Президентнинг 30.10.2020 йилдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ҳамда Бош прокурорнинг 04.12.2020 йилдаги “Прокуратура органларида спортни янада оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи ижроси юзасидан Наманган вилояти прокуратураси органлари ходимларини соғломлаштириш ва мунтазам спорт машғулотлари билан шуғулланишларига шароит яратиш мақсадида белгиланган график асосида ходимларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари назорат қилиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг июнь-июль ойларида вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, югуриш, стол тенниси ва мини-футбол турлари бўйича “Наманган вилояти прокурори кубоги” мусобақалари ташкил этилди.

Мини-футбол мусобақаларида Уйчи ва Чортоқ тумани прокуратураларидан иборат “Ғалаба” жамоаси 1-ўринни, вилоят прокуратураси махкамасининг “Адолат” жамоаси 2-ўринни ҳамда Косонсой ва Янгиқўрғон тумани прокуратураларидан иборат “Нурафшон” жамоаси 3-ўринни қўлга киритдилар ва ўтказилган спорт мусобақалари якунига кўра барча спорт турлари бўйича ғолиблар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.