НУРОНИЙЛАР ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ФАОЛИ

Маъруфжон ака Юлдашев туманимиз халқ таълими тизимининг фидойиларидан. Улар нуронийлар жамоатчилик кенгашининг аъзоси сифатида ҳамон ёшлар таълим-тарбияси, маҳаллани ободонлаштириш, соғлом муҳитни яратишда фаоллик кўрсатиб келмоқдалар.

Бугун ўзининг қутлуғ ёшини қарши олган Маъруфжон акани маҳалала ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Исломжон Валихонов, маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусова, ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғанишер Жўраевлар самимий табриклаб, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар.

"Шаршара" дам олиш масканида уюштирилган тадбирда фаол фахрийлар Акмалжон Мажидов, Тошпўлат Солиевлар фаолияти ҳам алоҳида эътироф этилди.

"Уйчинома" газетасининг собиқ муҳаррири Абдубанно Холмонов етмиш ёшни қарши олди. Шу муносабат билан "Шаршара" масканида юбилей тадбири бўлиб ўтди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб -қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев, курсдошлари номидан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" Шуҳрат Жабборов, таниқли шоирлар Зиёвиддин Мансуров, Носиржон Деҳқонов, Алишер Жўраев, журналистлар Абдуллажон Ғозиев, Одилжон Иномов, Фотимахон Тошматова, Абдулҳаким Нишонов, дўстлари номидан Акбарали Нишонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Дилмурод Абдиқаҳҳоров ҳамда юбилярнинг дўстлари, ҳамкасблари, оила аъзолари самимий тилаклар айтишди.

Юбилярга туман ҳокимининг Табрикномаси топширилди.

Санъаткорлар ижросидаги қўшиқлар даврага файз киритди.

Чортоқ туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрамини "Инсон қадри учун" бош ғояси остида юқори савияда ташкил этиш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унга Чортоқ ва Уйчи туманлари маҳаллаларидаги тарғибот гуруҳи раислари ҳамда умумий таркиби 30 нафардан ташкил топган туман ишчи гуруҳи аъзолари таклиф этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Каримахон Норқулова, Наманган вилояти хокимининг ўринбосари, 13-ишчи гурух раиси Динара Якубовалар иштирок этиб, тузилган ишчи гуруҳи ва унинг аъзолари томонларидан бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар юзасидан батафсил тушунчалар бериб ўтишди.

Тадбир давомида ҳар икки тумандаги маҳаллаларда намунали иш ташкил этиб, ўрнак бўлиб келаётган хотин-қизлар фаоллари тақдирландилар.

Туман ҳокими фахрийлар гуруҳи томонидан  "Зарбол Навоий" ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликларида "Зарбдор 30 кунлик"да ғўза парвариши бўйича амалга оширилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши таҳлил қилинди.   Ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида агротехник тадбирларнинг бажарилиши, ғўза зараркунандаларига қарши биологик ва кимёвий ишлов бериш, чала чеканка ва бегона ўтларни тозалаш, ғўзани чанқатмай суғориш, танлаб суғориш, шарбат оқизиш бўйича тавсиялар берилди. Йиғилишда туман фахрийлари тавсиялари асосида пахтачиликда "Зарбдор 30 кунликда" ги зарур вазифалар белгиланди.

Уйчи тумани деҳқонлари жами 5869 гектар майдондаги ғўзани агротехника қоидалари асосида парваришлашяпти. Ғўза қатор ораларига ҳамда зараркунандаларга қарши биологик ва кимёвий ишлов бериш, бегона ўтларни тозалаш, ғўзани чанқатмай суғориш, шарбат оқизиш ишлари бажарилмоқда. Бу агротехник тадбирлар вилоят ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Уйчи туманида ўрганишда бўлди. "Бирлашган Деҳқонобод" ММТП ҳудудидаги "Олтин бошоқ" фермер хўжалиги пахта майдони кўздан кечирилди. Вилоят раҳбари ва мутахассислар томонидан деҳқончилик маданияти, агротехник тадбирларни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Подкатегории