Чортоқ туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрамини "Инсон қадри учун" бош ғояси остида юқори савияда ташкил этиш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унга Чортоқ ва Уйчи туманлари маҳаллаларидаги тарғибот гуруҳи раислари ҳамда умумий таркиби 30 нафардан ташкил топган туман ишчи гуруҳи аъзолари таклиф этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Каримахон Норқулова, Наманган вилояти хокимининг ўринбосари, 13-ишчи гурух раиси Динара Якубовалар иштирок этиб, тузилган ишчи гуруҳи ва унинг аъзолари томонларидан бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар юзасидан батафсил тушунчалар бериб ўтишди.
Тадбир давомида ҳар икки тумандаги маҳаллаларда намунали иш ташкил этиб, ўрнак бўлиб келаётган хотин-қизлар фаоллари тақдирландилар.






