Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган асосий байрам тадбирлари Уйчи тумани марказидаги "Мустақиллик боғи"да ўтиши режалаштирилмоқда.

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда байрам ташкилий қўмитаси аъзолари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари мазкур боғда бўлиб, тайёргарлик жараёнлари бўйича режаларни белгилаб олишди. Хусусан, ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш, дарахтларга шакл бериш, гуллар парвариши, дарахтларнинг остки қисмини оқлаш, ҳудуддаги биноларнинг ташқи қиёфасини тубдан ўзгартириш, йўл, электр масалаларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Уйчи тумани марказидаги "Мустақиллик боғи"да мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан байрамга тайёргарлик ишлари бошланди.

Бугун эрта тонгдан туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда боғ масъуллари томонидан дарахтларга шакл бериш, дарахтларнинг остки қисмини оқлаш, ҳудудда тозалов ишлари бошланди.

✅Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Наманган илмий-тажриба станциясида маданий-маърифий тадбири ташкил этилди.

✅Мазкур тадбирда “Нуронийлар” жамғармаси кенгаши раиси Т.Исматиллаев, туман кенгаши депутати Ғ.Жўраев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқаҳаровлар томонидан миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳамоҳанг тарзда яшаш ҳаётимизнинг қоидасига айланиш кераклиги, шукроналик ҳисси билан яшаш юзасидан сўз юритилди.

✅Тадбирда туман маданият бўлими қошида ташкил этилган “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли, Жийдакапа маданият уйининг “Гулдаста” бадиий ҳаваскорлик жамоаси хонандалари томонидан маданий хизмат кўрсатилди. Ишчи-ходимларга байрамона кайфият улашилди. Якунда муассаса раҳбари Х.Ходиевга Маънавият бўлинмаси томонидан китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Уйчи тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган Оқтош МФЙда сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, ҳокимнинг ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Сайёр қабул давомида мурожаатлар тингланди. Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Сайёр қабулда электр, йўл масалаларидаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.

Bugun erta tongdan Uychi tumani IIB JXX HPB xodimlari tomonidan, Uychi tumani “Oqtosh” MFYda joylashgan dehqon bozorida jamoat tartibini saqlash, fuqarolar xavfsizligini ta’minlash shuningdek, huquqbuzarlik hamda jinoyatchilikning barvaqt oldini olish borasida, fuqarolarning huquqiy savodxonligini oshirishga doir profilaktik targ‘ibotlar olib borildi.Shu bilan birga, firibgarlik, o‘g‘irlik va kiber jinoyatchilik qurboniga aylanib qolmaslik yo‘llari tushuntirildi.

Туманда фаолият олиб бораётган барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Қабул кунлари" этиб белгиланган.

Бугун Гумбаз, Даҳиякота, Қашқар маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида фаолият олиб бораётган Мусулмонлар идораси вакиллигининг Аҳмад Яссавий, Даҳиякота, Девонабобо жоме масжидларининг ходимлари томонидан навбатдаги қабул ўтказилмоқда.

Подкатегории