Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган асосий байрам тадбирлари Уйчи тумани марказидаги "Мустақиллик боғи"да ўтиши режалаштирилмоқда.

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда байрам ташкилий қўмитаси аъзолари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари мазкур боғда бўлиб, тайёргарлик жараёнлари бўйича режаларни белгилаб олишди. Хусусан, ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш, дарахтларга шакл бериш, гуллар парвариши, дарахтларнинг остки қисмини оқлаш, ҳудуддаги биноларнинг ташқи қиёфасини тубдан ўзгартириш, йўл, электр масалаларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Уйчи тумани марказидаги "Мустақиллик боғи"да мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан байрамга тайёргарлик ишлари бошланди.

Бугун эрта тонгдан туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда боғ масъуллари томонидан дарахтларга шакл бериш, дарахтларнинг остки қисмини оқлаш, ҳудудда тозалов ишлари бошланди.