Янгиликлар
Бугун Наманган вилоятининг Уйчи туман мактабгача таълим бўлимида анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди.Август кенгаши йиғилиши “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида мактабгача таълим тизими ходимларининг иштирокида “Мактабгача таълим сифати: ҳолати ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида бўлди.Август кенгашида 200 нафар соҳа мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, фахрий устозлар қатнашдилар. Кенгаш йиғилиши кўтаринки руҳда ташкилланди.Август кенгаши йиғилиши якунида мактабгача таълим соҳаси илғорлари туман ҳокимлиги, мактагача таьлим бўлими, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгашининг фахрий ёрлиғи, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Август кенгаши ишида туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда сектор раҳбарлари иУйчи туман мактабгача таълим бўлими анъанавий август кенгашида ижодкор тарбиячилар томонидан турли кўргазмалар ташкил қилинди. Жажжилар ижросидаги бадиий дастур барчага манзур бўлди. Тадбир ниҳоясида соҳа фидойилари муносиб рағбатлантирилди.штирок этдилар.
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусида ташкил қилинган учрашувда туманимиз фаоллари, нуронийлар вакиллари, санъат шайдолари иштирок этдилар.
Тадбир ниҳоясида бир гуруҳ фаолларга “Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди” эсдалик нишони топширилди.
Эҳтиёжманд оилалар фарзандларига мактаб формаси совға қилинди.
Учрашувда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев қатнашди.
Уйчи туманининг 2-сектори ҳудудида жойлашган Ёркатай кичик саноат зонасида умумий қиймати 115 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Сув, электр, йўл масаласидаги муаммолар бартараф этилди. Бу ерда 861 та янги иш ўрини яратилади.
Бугун туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси масъуллари мазкур саноат зонасида бўлиб, лойиҳа эгалари билан суҳбатлашишди, уларнинг мурожаатларини тинглашди ва қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар беришди.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Uychi tumani IIB JXX HPB profilaktika inspektorlari tomonidan joylarda jinoyatchilik va huquqbuzarliklarning oldini olish bo'yicha profilaktik targ'ibot-tushuntirish ishlari davom etmoqda.
Boyag'on mahallasiga xizmat ko'rsatuvchi profilaktika inspektori, kapitan U.Rahimov tomonidan "xonadonbay" tizimi asosida uyma-uy yurib, aholini ijtimoiy-ma'naviy muhitini sog'lomlashtirish, huquqbuzarliklarning oldini olish, fuqarolarning huquqiy savodxonligini oshirishga doir profilaktik targ‘ibotlar olib borilib, firibgarlik, o‘g‘irlik va kiber jinoyatchilik qurboniga aylanib qolmaslik yo‘llari tushuntirildi.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида патронаж хизматининг янги андозаси, яъни универсал прогрессив модель бўйича барча бирламчи тизим муассасалари каби Уйчи туман тиббиёт биЪрлашмасига қарашли 35-сонли оилавий поликлиникасида ҳам ҳомиладорлар, туққан аёллар ҳамда 5 ёшгача болаларга патронаж хизмати кўрсатилмоқда. Универсал–прогрессив моделдан кўзланган мақсад, болалар ривожланишини қўллаб-қувватлаш, амалиётда профилактиканинг универсал моделидан фойдаланган ҳолда унга мос равишда оила муҳитида – ҳомиладор ҳамда чилла давридаги аёл ва болаларнинг ўз уйларида суҳбатлар ўтказиб, бола ва ҳомиладор саломатлигига таъсир этувчи хавф ва хатарларни эрта аниқлаб, тавсиялар берилмоқда. Шунингдек, поликлиникада ташкил этилган “Оналар мактаби”да оналарларга бола парвариши, болани тўғри овқатлантириш, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, болаликнинг илк даври, уларнинг ўсиши ва ривожланиши бўйича янги маълумотларни тақдим этган ҳолда ҳамширалар томонидан ўргатиб борилмоқда.






