Янгиликлар
Мустақиллик байрами муносабати билан Уйчи тумани ИИБ ходимлари узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олишди.
Уйчи тумани Тошлоқ маҳалласида яшовчи, 1977-2006 йилларда ИИОларида хизмат қилган Маҳмуджон Умматалиев бугун 65 ёшда. Отахон байрам билан қутланиб, унга эсдалик совғалари топширилди.
Тизимда хизмат қилган истеъфодаги фахрийлар билан дилдан суҳбат қурилди, байрам билан муборакбод этилди, бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурилди. Бугунги тинчлик кунларига шукроналар келтирилди.
Уйчи туманидаги "Мезбон" мажмуасида ғўза дефолиациясига жалб этилган ОВХ трактор механизаторларига "Ushqo‘rg‘on Textile MCHJ" корхонаси томонидан бир пиёла чой устида байрам тадбири ташкилланди.
Механизаторларга бир миллион сўмдан пул, бир қоп ун ва беш кг. дан ўсимлик ёғи берилди.
"Бирлашган Деҳқонобод", Р. Раҳимов номли ҳамда "Уйчи Гулистон" ММТПларида дефолиация намунали бормоқда.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари И.Бозорбоев, туман карантин инспекцияси раҳбари М. Қаюмовлар иштирок этиб, навбатдаги вазифаларни белгилаб бердилар.
Уйчи туманида қабристонларда гўр қазиш ва маросим хизматлари бўйича гўрковлар ҳамда маросим хизматларини бажарувчи ходимлар таъминоти учун аҳоли томонидан тўланадиган пуллик хизматлар тарифини белгилаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сонли қарори билан тасдиқланган "Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидалари"нинг 42-банди, 2011 йил 4 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган "Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 8, 14-бандларига асосан, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Уйчи туман ободонлаштириш бошқармасининг 2022 йил 10 августдаги 01-10-63-сонли хати маълумот ва асос учун қабул қилинсин.
2. Уйчи туманидаги қабристонларда гўр қазиш бўйича гўрковлар таъминоти учун аҳоли томонидан тўланадиган пуллик хизматлар тарифи миқдори қуйидагича этиб белгилансин:
- 16 ёшгача бўлган бир нафар бола учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,5 фоизи;
- 16 ёшдан катта бўлган бир нафар шахс учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 фоизи.
Барча ишлаб турган қабристонларда дафн этиш учун жой (участка) бепул ажратилади.
3. Уйчи туман ободонлаштириш бошқармаси:
- қабристонларда гўр қазиш бўйича гўрковлар ва маросим хизматларини бажарувчи ходимлар таъминоти учун аҳоли томонидан тўланадиган пуллик хизматлар тарифи миқдорига қатъий риоя этилишини;
- ушбу маблағлар тегишли равишда гўрковлар ва маросим хизматларини бажарувчи ходимлар таъминоти учун ишлатилишини;
- мазкур пуллик хизматлар тарифи миқдорини аҳолига етказилишини ва тўғри тушунтирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор "Уйчинома" газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайти (uychi.uz)га жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилиш ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш чораларини кўрсин.
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Уйчи тумани ҳокимининг 2014 йил 26 августдаги 743-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарордан норози шахслар судга ёки юқори турувчи идораларга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Ғофуров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Ш. Мусаев
Уйчи шаҳарчаси,
2022 йил 29 август.
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган 3-мактаб инвестиция дастури асосида ўзгача чирой очиб, замонавий қиёфа касб этди. Мазкур масканнинг умумий лойиҳа қиймати 9 миллиард 456 млн. 65 минг сўм бўлиб, “Бунёдкор Мубошер” МЧЖ томонидан Мустақиллик байрами арафасида туҳфа қилинди.
Бугун мактаб янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди.
1928 йилда ташкил топган мазкур маскан бундан ўн йил олдин дастурга тушган эди. Кейинги йилларда ўқувчилар икки сменада, 2,3 коээфицентда ўқиб, анча қийинчиликлар келиб чиқаётган эди. Мана, бугун ана шу заҳматлар ортда қолди. Мактабнинг юзга яқин жамоаси ва 1650 нафар ўқувчиси Мустақиллик байрами арафасида жорий ўқув йилини янги масканда бошламоқда. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, мактабнинг ҳар бир синф хоналари ўқувчилар кайфиятини кўтарувчи ранглар билан, кимё, биология, физика хоналари жиҳозлар, информатика хонаси эса замонавий интерактив доскалар, компьютерлар билан жиҳозланади.
Мактаб учун 420 ўринли уч қаватли қўшимча бино қурилди. Аввал технология хоналари, ошхона, кутубхона, замонавий лабораториялар йўқ эди. Энди буларнинг барчаси ўқувчилар ихтиёрида.
Пахта йиғим-терими мавсумига ҳам саноқли кунлар қолди.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Эгамбердиев номли ММТП, "Бирлашган Деҳқонобод" ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликларида дефолиация ишлари намунали олиб борилмоқда.
Туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев мазкур ҳудудларда бўлиб, дефолиация жараёнларини тезлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.






