Янгиликлар
Уйчи туманидаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантаналар кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Жорий йилда тумандаги мавжуд 46 та умумтаълим мактабида 40 800 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Шундан 4557 нафари 1-синф ўқувчиларидир. Уларга Президент совғаси сифатида ўқув қуролларидан иборат совғалар топширилди.
1-сектор ҳудудидаги 9-мактабда бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев қатнашди ва барчани байрам билан самимий табриклади. Мактабга илк бор қадам қўйган 75 нафар биринчи синф ўқувчисига Президент совғаси топширилди. Шундан сўнг туман ҳокими 11-синфда бир соат “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусидаги илк дарсни ўтиб берди.
Туман ҳокими мактаб жамоасига китоблардан иборат совғасини тақдим қилди.
16-мактабдаги “Билимлар куни" тадбирида туман ХТБ мутахассиси Ф.Ўринов, туман ИИБ ходими, катта лейтенант Ғ.Отавалиев, Миллий гвардия ходими, сафдор А.Ғаффаров, туман ФВБ вакили Н.Мамадаминов, Исломобод МФЙ раиси Д.Хўжаев, профилактика инспектори, лейтенант Қ.Тўхтасинов, фаҳрий ўқитувчилар, ота-оналар иштирок этдилар.
Илк мактаб остонаси сари дадил қадам ташлаган 1- синф ўқувчилари саҳнадан жой эгаллашди. Уларга Президент совғалари топширилди. Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилди.Даврада биринчи қўнғироқ садолари янгради.Янги ўқув йилини соғиниб кутган ўқувчиларнинг чиқишлари барча ташриф буюрган меҳмонлар ва ўқитувчиларда жуда катта таассурот уйғотди.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ 4-ЭЗГУЛИК САЙЛОВ ОКРУГИ ТАРКИБИГА КИРУВЧИ 552-, 553-УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ ВА УНИНГ ШАХСИЙ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 21, 25-моддаларига, шунингдек, халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг тавсиясига мувофиқ, туман сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 4-Эзгулик сайлов округи таркибига кирувчи 552-, 553-участка сайлов комиссиялари тузилсин ва шахсий таркиби тасдиқлансин:
552-участка сайлов комиссияси
(Маркази - Эзгулик МФЙ, “Шалдирама” кўчаси 4-уй. 25-мактаб биноси, тел.:69-482-57-80)
Комиссия раиси
1.Қамбарова Улфатхон Икромжановна - 25-мактаб директори
Раис ўринбосари 2. Хусанов Отабек Косимжонович - 25-мактаб директори ўринбосари
Котиб
3.Турдиқулова Манзура Абдукамаловна - 25-мактаб директори ўринбосари
Аъзолар
4.Деҳқанова Матлуба Ғайбуллаевна – хусусий тадбиркор
5. Мирзаев Шердор - хусусий тадбиркор
6. Алиматова Махлиё -25-мактаб кадрлар йўриқчиси
7. Эргашев Насимжон - Қаҳрамон МФЙ ёшлар етакчиси
8. Сотволдиев Шохрух - 25-мактаб ўқитувчиси
9. Норматов Нозимжон Журабоевич - 25-мактаб ишчиси
10. Қўчқарова Дилноза - хусусий тадбиркор
11. Тўрабоева Ирода Мамадалиевна – Қаҳрамон МФЙ хотин-қизлар фаоли
12. Мирзалиев Солижон Собирович – 25-мактаб ўқитувчиси
13. Холмирзаева Моҳира Олимжановна - Эзгулик МФЙ хотин-қизлар фаоли
553-участка сайлов комиссияси
(Маркази - Мустақиллик МФЙ,”Зийнат” кўчаси 1-уй. 5-мактаб биноси, тел.:69-482-57-41)
Комиссия раиси
1. Шарипов Жахонгир Одилжон ўғли - 5-мактаб ўқитувчиси
Раис ўринбосари
2. Ўралов Акмалжон Бахромович - 5-мактаб ўқитувчиси
Котиб
3. Рахматуллаева Мухаббат Холмирзаевна -5-мактаб котибаси
Аъзолар
4. Юсупов Рустамжон - пенсионер
5. Хошимова Дилором - пенсионер
6. Усманов Шухрат Мамажанович - 5-мактаб ўқитувчиси
7. Хайдаров Бахромжон - пенсионер
8. Давлатова Ойдина Ахмаджановна - хусусий тадбиркор
9. Эгамова Наргиза Раимжановна - 5-мактаб ходими
10. Юлдашев Икромжон - 25-мактаб ўқитувчиси
11. Қўлдашева Рахима -25-мактаб лаборанти
12. Рахматуллаева Мухтарам - хусусий тадбиркор
13. Ахмадалиев Баходир Абдубаннаевич -Хизиробод МФЙ раиси
2. Участка сайлов комиссияларининг шахсий таркиби, жойлашган манзили ва унинг телефон рақамлари кўрсатилган маълумотлар маҳаллий матбуотда эълон қилинсин.
Туман сайлов комиссияси раиси А.НАЖМИДДИНОВ.
Уйчи шаҳарчаси,
2022 йил 24 август.
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан Уйчи туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшган, узоқ йиллар тизимда самарали меҳнат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган турли соҳа фахрийлари хонадонига йўқлов уюштирилди.
Ҳуррият МФЙда яшовчи, қирқ йилдан ортиқ таълим соҳасида меҳнат қилган Дедахон Ниязов, Шифокор МФЙда яшовчи, туман ҳокимлиги ҳамда ЎзХДП тизимида турли лавозимларда узоқ йиллар фаолият юритган Сайдулло Ғайбуллаев, "Маҳалла" ХЖФ туман бўлими бош ҳисобчиси бўлиб фаолият кўрсатган Ўктамхон Абдуллаевалар ҳолидан хабар олинди.
Жамоат ташкилотлари ва ёшлар вакиллари иштирокидаги йўқлов давомида фахрийларнинг самарали меҳнатлари эътироф этилди. Байрам билан самимий қутлаб, эсдалик совғалари топширилди.
Йўқлов тадбирлари давом этмоқда.
🔰Уйчи туманидаги Кесканёр МФЙ ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан МФЙ ҳудудида бўш турган хонадонда кооперация асосида "AZIZBEK TEXTILE" МЧЖ тикув цехи ташкил этилди.
🔰Оқтош МФЙ ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан МФЙ ҳудудида жойлашган Наманган қурилиш институтининг 7-ўқув биносида касб-ҳунарга ўқитиш маскани ташкил этилди.
🔰Очилиш маросимида туман ҳокимлиги ҳамда маҳаллабай ишлаш маркази раҳбарлари иштирок этишди.
🔰Рамзий лента кесилиб, иштирокчилар тикув цехи ва касб-ҳунарга ўқитиш маскани фаолияти билан танишдилар.






