16-мактабдаги “Билимлар куни" тадбирида туман ХТБ мутахассиси Ф.Ўринов, туман ИИБ ходими, катта лейтенант Ғ.Отавалиев, Миллий гвардия ходими, сафдор А.Ғаффаров, туман ФВБ вакили Н.Мамадаминов, Исломобод МФЙ раиси Д.Хўжаев, профилактика инспектори, лейтенант Қ.Тўхтасинов, фаҳрий ўқитувчилар, ота-оналар иштирок этдилар.

Илк мактаб остонаси сари дадил қадам ташлаган 1- синф ўқувчилари саҳнадан жой эгаллашди. Уларга Президент совғалари топширилди. Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилди.Даврада биринчи қўнғироқ садолари янгради.Янги ўқув йилини соғиниб кутган ўқувчиларнинг чиқишлари барча ташриф буюрган меҳмонлар ва ўқитувчиларда жуда катта таассурот уйғотди.