Янгиликлар
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бугун эрта тонгдан Уйчи туманида пахта йиғим-теримининг ташкил этилиши ҳамда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.
Дастлаб “Умрзақов Жаҳонгир”, “Хосиятхон она”, "Умид 2001" фермер хўжаликларида теримни ташкил этилиши жараёнлари билан танишилди, отряд раҳбарлари билан суҳбатлашилди.
Маълумот учун, жорий йилдаУйчи тумани деҳқонлари жами 5869 гектар майдонда ғўза парваришлашди. Мақсад 22181 тонна пахта етиштириб, 45 центердан ҳосил олиш.
Тола" фермер хўжалиги миришкорлари жорий йилда 44 гектар майдонда мўл-кўл пахта етиштирдилар. 46 центнерлик маррани кўзлаган пахтакорлар теримни ҳам уюшқоқликда бошлашди.
Дала бошида бир бош жонлиқ сўйилиб, дуолар қилинди.
Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги "Боғишамол Уйчи" фермер хўжалиги раҳбари Адҳаммирза Ҳожимирзаев 20 гектар майдонда пахта етиштирди. Бир туп ғўзада қирқта чаноқ, яна йигирмата бўлиқ кўсак санаш мумкин.
Уйчи туман ИИБ бошлиғи, сектор раҳбари Фурқат Мирзаев мазкур фермер хўжалигида бўлиб, теримни ташкил этиш жараёнлари билан танишди.
"Besh tashabbus olimpiadasi" doirasida sportning voleybol turi bo‘yicha Uychi tumanidagi 56 ta mahalla fuqarolar yig‘inlarida musobaqalar tashkil etildi.
Mazkur musobaqa Qo‘rg‘oncha MFYda ham ko‘tarinki kayfiyatda o‘tkazildi. Mahalla yoshlarida jismoniy tarbiya va sportga boʻlgan qiziqishni oshirish, jamiyatda sogʻlom turmush tarzi tamoyillarini yanada kuchaytirish, yosh iqtidorli sportchilarni tanlab olish, ularda professional mahorat va koʻnikmalarni rivojlantirish maqsadida tashkil etilgan musobaqada mahalla yoshlari faol ishtirok etishdi. G‘olib jamoa sektor bosqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritdi.
| 2022 йил 2-чорак Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича | ||||
| МАЪЛУМОТ | ||||
| Уйчи туман | 1-жадвал | |||
| Т/р | Кўрсаткич номи | Сумма (минг сўм) | ||
| 1 | Йил бошига қолдиқ | 503 377,80 | ||
| 2 | Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилган маблағлар* | 6 239 412,2 | 6742790 | 6 239 412,20 |
| 3 | Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар** | 6 742 790,0 | ||
| 3.1. | Тадбирларни амалга ошираётган пудратчи ташкилотларга бажарилган ишлар учун тўланган маблағлар | |||
| 3.2. | Тадбирларни молиялаштиришга ажратилган, бироқ пудратчи ташкилотларга тўлаб берилмаган қолдиқ маблағлар | - | ||
| 4 | Фуқаролар ташаббуси жамғармасидаги қолдиқ маблағлар | - | ||
Туман молия бўлими мудири 1-ўринбосари А.Маҳмудов
Уйчи туманидаги 1-сектор биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида туман ҳокими, Шуҳрат Мусаев, туман ИИБ бошлиғи Фурқат Мирзаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.
Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Сайёр қабулда йўл, кўчаларни шағаллаштириш, ёритиш, даволаниш, уй-жой, кредит каби масалалардаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.
Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев сектор ҳудудидаги Умид маҳалласида яшовчи фуқаролар билан оммавий сайёр қабул ўтказди.
Унда 42 нафар фуқаро қатнашди.Фуқаролар томонидан 10 хил турли мазмундаги мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари берилди. 6 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олиниб, мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.






