Уйчи туманидаги 1-сектор биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида туман ҳокими, Шуҳрат Мусаев, туман ИИБ бошлиғи Фурқат Мирзаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.

Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Сайёр қабулда йўл, кўчаларни шағаллаштириш, ёритиш, даволаниш, уй-жой, кредит каби масалалардаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.