Янгиликлар
Уйчи туманида ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш нормалари ва тартиби тўғрисида
"Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 12, 30-моддаларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган "Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 7-бандига ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчитуман бўлимининг 07.09.2022 йил кунги 08/02-15-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
- Қуйидагилар:
Уйчи туманида ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш Тартиби
(кейинги ўринларда - Тартиб) 1-иловага мувофиқ;
жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун чекланган ҳажмларда бепул фойдаланиш Меъёрлари (кейинги ўринларда - Меъёрлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи туман бўлими (Ш.Умирзақов) жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишда ушбу қарор билан тасдиқланган Тартиб ва Меъёрларга амал қилиниши устидан назорат ўрнатсин.
- Ушбу қарор "Уйчинома" газетасининг навбатдаги сонида расман эълон қилинсин ҳамда бир иш куни ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайтига (uychi.uz) жойлаштирилсин.
- Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
- Мазкур қарордан норози шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоятқилиш ҳуқуқига эга.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Ғофуров зиммасига юклансин.
Tuman hokimi Sh.Musayev
Uychi tuman hokimining
2022 yil 23 sentabrdagi
583-6-86-Q/22-son qaroriga
1-ilova
Уйчи туманида ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш
ТАРТИБИ
- Ушбу Тартиб туман ҳудудида жисмоний шахслар томонидан ёввойиўсимликларнинг техник, доривор хом-ашёсини, шунингдек, ёввойи ўсимликларни озиқовқат мақсадлари, ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун бепул ғамлаш(йиғиш)даги умумий фойдаланиш тартибини белгилайди.
- Мазкур Тартиб ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга тадбиқэтилмайди.
- Мазкур Тартиб қуйидаги ўсимлик объектларига нисбатан амал қилмайди:
аҳоли уй ва шахсий томорқалари, ҳусусий ер участкалари, қишлоқ хўжалиги фаолиятини юритишда мақсадли экилган маданий ўсимликлар, улар мевалари (шу жумладан дарахт ва бута мевалари), тез ўсувчан дарахт ва буталар мевалари;
ёввойи ўсимлик дунёси объектларини питомник ва плантацияларда кўпайтирилган
турли ўсимлик ҳиллари.
- Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари,мевалари ва маҳсулларини атроф табиий ўсиш муҳитидан ажратиб олиш деганда, ўсимликларни йиғиш, териш, ғамлаш ҳамда ўсиш муҳитидан ажратиб олмасдан ёки фенологик кузатув, фото-видеога олиш, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреатцион ва эстетик завқ олиш тушунилади.
- Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслартомонидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун бепул амалга оширилади.
- Жисмоний шахсларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчиўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмларини, меваларини ҳамда маҳсулларини атроф табиий муҳитдан умумий фойдаланиш учун ажратиб олиш киши бошига бир йилга чекланган миқдорда бепул амалга оширилади.
- Ўсимлик дунёси объектларидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учунумумий фойдаланиш ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишнинг қуйидаги турлари бўйича чекланган ҳажмларда бепул амалга оширилади:
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар техник хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш; ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар доривор хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва
тайёрлаш;
ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий,
соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш.
- Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларгаэгадирлар:
ўсимлик дунёси объектларидан ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан
фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш;
ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш борасидаги бузилган ҳуқуқларининг
тикланиши ва ўзларига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларга ва уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларига
нисбатан мулк ҳуқуқига.
- Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар қуйидаги мажбуриятларнибажариши лозим:
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида белгиланган қоидаларга, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ва нормативларига риоя этиши;
фойдаланишга бериб қўйилган ўсимлик дунёси объектларидан оқилона
фойдаланиши;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва такрор кўпайтириш бўйича чоратадбирларни амалга ошириши, шунингдек бириктирилган ҳудудларда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий ва (ёки) ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириши;
ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш жойларида ёнғин хавфсизлигига риоя этиши ва ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириши, ёнғинлар чиққан ҳолларда эса уларни ўчириш чораларини кўриши;
ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида
киритиши;
карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларни, ўсимликлар касалликларини ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида ўсимлик дунёси ҳолати устидан мунтазам равишда кузатувлар ўтказиши, улар аниқланганда эса топилган ўчоқларни тугатиш чораларини кўриши;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича
биотехник тадбирларни амалга ошириши;
бошқа ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини
бузмаслиги;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик
талабларини бузган ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш.
- Жисмоний шахсларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчиўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари, мевалари ва маҳсулларини атроф табиий муҳитдан умумий фойдаланиш учун ажратиб олиш миқдори давлат захира ер майдонларида ушбу тартибга мувофиқ ва ўрмон хўжалигидаги давлат органлари ва бошқа идоралар эгалигида бўлган давлат ўрмон фонди ҳудудидаги ўсимлик объектларидан умумий фойдаланиш (фуқаролар истеъмоли ва эҳтиёжи учун) ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда (розилиги билан) амалга оширилади.
- Қизил китобга ва Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флоратурлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига киритилмаган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар, уларнинг қисмлари, ҳаётий фаолият маҳсулотларини умумий фойдаланиш учун белгиланган меъёрларга мувофиқ экспорт қилинган ҳолатларда рухсатсиз олиб чиқилади.
- Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш учунтўлов ундирилмайди.
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий фойдаланиш меъёрларидан ортиқва ноқонуний равишда йиғилган, тайёрланган, шунингдек, соҳага оид қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда унинг ҳудудига олиб кирилган ёки олиб чиқиб кетишга уринилган ҳолдаги ўсимлик дунёси объектлари тартиббузарлардан олиб қўйилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёки қўмитанинг жойлардаги ҳудудий органлари томонидан уларни сотиш ҳуқуқига эга бўлган савдо ташкилотларига шартномавий нархлар бўйича сотиш учун берилади.
- Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
- Жисмоний шахслар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдалаништўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда қоплашлари шарт.
Зарарни қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.
Uychi tuman hokimining
2022 yil 23 sentabrdagi
583-6-86-Q/22-son qaroriga 2-ilova
Жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун чекланган ҳажмларда бепул фойдаланиш МЕЪЁРЛАРИ
|
№ |
Ўсимлик тури |
Ажратиб олиш меъёрлари, (киши бошига) |
|
1. |
Зира (уруғи) |
10 грамм |
|
2. |
Доривор мойчечак (гули) |
50 грамм |
|
3. |
Зирк (меваси) |
10 грамм |
|
4. |
Ёввойи қизил дўлана (меваси) |
100 грамм |
|
5. |
Кийик ўти (барча аъзолари) |
25 грамм |
|
6. |
Газанда ўт (барча аъзолари) |
50 грамм |
|
7. |
Осиё ялпизи (танаси ва барги) |
25 грамм |
|
8. |
Ачамбити (танаси) |
50 грамм |
|
9. |
Дастарбош (гуллари) |
10 грамм |
|
10. |
Зубтурум (барги) |
25 грамм |
|
11. |
Чучукмия (илдизи) |
100 грамм |
|
12. |
Бўймадарон (гуллари) |
25 грамм |
|
13. |
Қирқбўғим (танаси) |
25 грамм |
|
14. |
Наъматак (меваси) |
100 грамм |
|
15. |
Исириқ (барча аъзолари) |
150 грамм |
|
16. |
Гулхайри (илдизи) |
100 грамм |
|
17. |
Далачой (барча аъзолари) |
25 грамм |
|
18. |
Арпабодиён (меваси) |
10 грамм |
|
19. |
Марваридгул (гули, барги) |
25 грамм |
|
20. |
Сув қалампири (танаси) |
50 грамм |
|
21. |
Тирноқгул (танаси) |
25 грамм |
|
22. |
Кўка (гули ва барги) |
50 грамм |
|
23. |
Эрмон (барча аъзолари) |
100 грамм |
|
24. |
Руян (барча аъзолари) |
50 грамм |
|
25. |
Сано (барча аъзолари) |
25 грамм |
|
26. |
Чаканда (барча аъзолари) |
100 грамм |
|
27. |
Валерияна (барги) |
100 грамм |
|
28. |
Тоғ райҳони (танаси, барги) |
50 грамм |
|
29. |
Данакли оққурай (танаси) |
100 грамм |
|
30. |
Адонис (танаси, барги) |
25 грамм |
|
31. |
Замбуруғ (танаси) |
1 кг |
|
32. |
Равоч (барг банди) |
300 грамм |
|
33. |
Лимон ўт (танаси) |
100 грамм |
|
34. |
Шўра (барглари, танаси) |
200 грамм |
|
35. |
Қоқи ўт (танаси, барги) |
100 грамм |
|
36. |
Мармарак (танаси, барги) |
25 грамм |
|
37. |
Қарақат (танаси, барги) |
25 грамм |
|
38. |
Сачратқи (танаси, илдизи) |
100 грамм |
Тумандаги пахтачилик бўйича кластер “Учқўрғон текстил” МЧЖ томонидан тўртта пахта териш машинаси олиб келинди. Етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олинишида мазкур “ёрдамчи техника”ларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Машинада тез, тоза ва сифатли пахта терилмоқда.
Р.Раҳимов номли ММТП ҳудудидаги “Оқ олтин Уйчи”, “Зарбол Навоий” СИУ ҳудудидаги “Ёрқўрғон ободончи” фермер хўжаликларида иккитадан пахта териш машинаси ёрдамида 60 тоннага яқин ҳосил йиғиштириб олинмоқда.
Вилоят раҳбари пахта териш машиналари ёрдамида унумдорликни ошириш, техникалар кириши учун карта қирғоқлари, уватларни сифатли тайёрлаш, сафарбарликни кучайтириб, қуёшли кунларнинг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Уйчи туманида истиқомат қилаётган 5 нафар 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш Агентлиги томонидан ажратилган электр юритмали ногиронлар аравачалари топширилди.
Мевазор МФЙда яшовчи Қодиржон Ғозиев, Олмурут МФЙда яшовчи Санобархон Абдураҳимова, Пастгузар МФЙда яшовчи Баҳодир Дедамирзаев, Шафтоли МФЙда яшовчи Ҳусниддин Раҳимов Хусниддин, Обод МФЙда яшовчи Орифжон Шозотбоевларга туман ҳокими Ш.Мусаев, сектор раҳбарлари, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи М.Ҳайдаров аравачаларни тақдим қилишди.
Мутахассисларнинг фикрича, йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллардан биридир. Аммо айримлар эрта турмуш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини кўра била туриб, шошма-шошарлик билан қарор қабул қилишади. Натажада, носоғлом фарзандлар дунёга келади, оилалар ўртасида низо келиб чиқади.
34-мактабда ўқувчи-қизлар ўртасида "Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари", "Соғлом турмушга тайёрлаш" мавзуларида йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Бояғон МФЙнинг хотин-қизлар фаоли Кимёхон Тошбоева, профилактика инспектори Умиджон Раҳимов, мактаб директори Марғуба Отаева, маҳалла отинойилари иштирок этиб, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти, телефон ва интернетдан тўғри фойдаланиш каби мавзуларда маъруза қилишди. Тадбир ниҳоясида ўқувчи-қизлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарилди.
Аброр САБАРАЛИЕВ, Бояғон МФЙ ҳоким ёрдамчиси.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги "Уйчи обод замини" фермер хўжалиги пахтазорларида туманимиз нуронийлари ҳашарга чиқиб, баҳоли қудрат кўмак беришди.
-Энг аввало, сизларнинг пахтазорда бўлишингиз, дуоларингиз биз учун катта бахт,-деди вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ҳакимов. -Бугун далаларимизга сизлар билан бирга файз-барака келди.
Теримда фаол кўрсатаётган фахрийларга эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда туман ҳокими Ш.Мусаев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси А.Алоходжаев иштирок этдилар.






