Тумандаги пахтачилик бўйича кластер “Учқўрғон текстил” МЧЖ томонидан тўртта пахта териш машинаси олиб келинди. Етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олинишида мазкур “ёрдамчи техника”ларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Машинада тез, тоза ва сифатли пахта терилмоқда.
Р.Раҳимов номли ММТП ҳудудидаги “Оқ олтин Уйчи”, “Зарбол Навоий” СИУ ҳудудидаги “Ёрқўрғон ободончи” фермер хўжаликларида иккитадан пахта териш машинаси ёрдамида 60 тоннага яқин ҳосил йиғиштириб олинмоқда.
Вилоят раҳбари пахта териш машиналари ёрдамида унумдорликни ошириш, техникалар кириши учун карта қирғоқлари, уватларни сифатли тайёрлаш, сафарбарликни кучайтириб, қуёшли кунларнинг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.






