Мутахассисларнинг фикрича, йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллардан биридир. Аммо айримлар эрта турмуш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини кўра била туриб, шошма-шошарлик билан қарор қабул қилишади. Натажада, носоғлом фарзандлар дунёга келади, оилалар ўртасида низо келиб чиқади.

34-мактабда ўқувчи-қизлар ўртасида "Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари", "Соғлом турмушга тайёрлаш" мавзуларида йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Бояғон МФЙнинг хотин-қизлар фаоли Кимёхон Тошбоева, профилактика инспектори Умиджон Раҳимов, мактаб директори Марғуба Отаева, маҳалла отинойилари иштирок этиб, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти, телефон ва интернетдан тўғри фойдаланиш каби мавзуларда маъруза қилишди. Тадбир ниҳоясида ўқувчи-қизлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарилди.

Аброр САБАРАЛИЕВ, Бояғон МФЙ ҳоким ёрдамчиси.