Bugun 35-maktabda "Ta'zim sizga, ustoz-u  murabbiylar!" nomli tadbir bo'lib o'tdi.Tadbir ko'tarinki ruhda tashkillandi. Unga Uychi tumani prokurori, 2- sektor rahbari A.To'xtasinov , tuman hokimining o'rinbosari A.Sobirov,  tuman XTB mudiri M.Mo'minovlar tashrif buyurib, faxriy ustozlarni tabriklashdi.  Maktabning ingliz tili fani o'qituvchisi Mahfuza Salomova "Xalq ta'limi a'lochisi" , tarix fani o'qituvchisi Nilufar  Turg'unova "Amir Temur" ko'krak nishoni bilan taqdirlanishdi. Faxriy ustozlarga ehtirom ko'rsatildi.

Уйчи туманидаги "Муҳаммадмусо Болтабоев" фермер хўжалигининг 55 гектар пахта майдонида терим қизғин давом этмоқда. 30 нафар пудратчи ёрдамида ҳосил нест-нобуд қилмай йиғиштириб олинмоқда.

Бугун мазкур фермер хўжалигигига халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири А.Абдуғаппаров, туман Кенгаши депутати А.Атақўзиев, ЎзХДП, "Маҳалла" ХЖФ туман бўлими фаоллари ташриф буюриб, илғор теримчиларга эсдалик совғаларини тақдим қилдилар.

Туман маданият маркази хонандаси Султонали Ўрозов маданий хизмат кўрсатди.

Ғанишер ЖЎРАЕВ,ЎзХДП туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати.

Уйчи туманида ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишнормалари ва тартиби тўғрисида"Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12, 30-моддаларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган "Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 7-бандига ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ,ҚАРОР ҚИЛАМАН:1. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи туман бўлимининг 2022 йил 7 сентябрь кунги 08/02-15-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.2. Қуйидагилар:-Уйчи туманида ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш тартиби (кейинги ўринларда - тартиб) 1-иловага мувофиқ;-жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун чекланган ҳажмларда бепул фойдаланиш меъёрлари (кейинги ўринларда - меъёрлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.3. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи туман бўлими (Ш.Умирзақов) жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишда ушбу қарор билан тасдиқланган тартиб ва меъёрларга амал қилиниши устидан назорат ўрнатсин.4. Ушбу қарор "Уйчинома" газетасининг навбатдаги сонида расман эълон қилинсин ҳамда бир иш куни ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайтига (uychi.uz) жойлаштирилсин.5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.6. Мазкур қарордан норози шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Ғофуров зиммасига юклансин.Туман ҳокими: Ш.МУСАЕВ.Уйчи шаҳарчаси,2022 йил 23 сентябрь.

Ҳукумат қарори (693-сон, 19.11.2021-й.) билан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.Маъмурий регламентга кўра, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:• уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;• ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);• республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;• Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;• ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объэктларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;• И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз И гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;• ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;• ёшга доир пенсия олувчилар.Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.Йўлланмалар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин (асосли сабабларга кўра қайтарилган йўлланмалар бундан мустасно) берилади.Йўлланмалар фақат уларда кўрсатилган муддатларда ҳақиқий ҳисобланади.Йўлланмада кўрсатилган муддатдан олдин санаторийга қабул қилинмайди, санаторийга кечикиб келинган кунлар тикланмайди.Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши (жумладан, ёш болалар ҳам) қабул қилинмайди.Қарорга кўра шунингдек, “Электрон санаторий” платформаси ишлаб чиқилади. Бунда:• санаторийларга йўлланма олиш учун мурожаат қилган аҳоли электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олинади;• йўлланмалар бўйича навбатни кузатиш имкониятини берувчи механизмлар жорий этилади.

Фарҳод Азизалиев, Уйчи туман ДХМ бўлим бошлиғи.

🏢 Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан  (https://www.stat.uz/uz/matbuot-markazi/qo-mita-yangiliklar/27493-o-zbekistonda-6-va-undan-ko-p-a-zolariga-ega-uy-xo-jaliklari-39-1-ni-tashkil-etadi)2022 йилнинг январь-август ҳолатига кўра бир кишилик уй хўжаликлари улуши - 2,7 %, икки кишилик - 6,7 %, уч кишилик - 11,0 %, тўрт кишилик -18,2 %, беш кишилик - 22,3 % ҳамда олти ва ундан кўп кишилик уй хўжаликлари - 39,1 % ни ташкил этмоқда.

Подкатегории