Уйчи туманида ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишнормалари ва тартиби тўғрисида"Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12, 30-моддаларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган "Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 7-бандига ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ,ҚАРОР ҚИЛАМАН:1. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи туман бўлимининг 2022 йил 7 сентябрь кунги 08/02-15-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.2. Қуйидагилар:-Уйчи туманида ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш тартиби (кейинги ўринларда - тартиб) 1-иловага мувофиқ;-жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун чекланган ҳажмларда бепул фойдаланиш меъёрлари (кейинги ўринларда - меъёрлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.3. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи туман бўлими (Ш.Умирзақов) жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишда ушбу қарор билан тасдиқланган тартиб ва меъёрларга амал қилиниши устидан назорат ўрнатсин.4. Ушбу қарор "Уйчинома" газетасининг навбатдаги сонида расман эълон қилинсин ҳамда бир иш куни ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайтига (uychi.uz) жойлаштирилсин.5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.6. Мазкур қарордан норози шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Ғофуров зиммасига юклансин.Туман ҳокими: Ш.МУСАЕВ.Уйчи шаҳарчаси,2022 йил 23 сентябрь.






