Янгиликлар
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган Мустақиллик МФЙда ПҚ 20- сонли қарор ижроси бўйича ишсиз, эҳтиёжманд ҳамда "Аёллар дафтари"," Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган 10 сотихли ер майдонларидан самарали фойдаланилмоқда. Ҳозирда тўқсонбости озиқ- овқат маҳсулотлари ва 2 гектар ер майдонида қулупнай парваришланмоқда. Деҳқонлар ичидан қулупайчиликдан хабари бор 1 нафар лидер танлаб олиниб, унга 19 нафар ер эгаси бирктирилди. Бундан кўриладиган даромад - 10 сотих ер майдонидаги қулупнай ҳосилидан 15 млн., кўчатидан 12 млн., умумий 27 млн.сўм соф даромад кўзда тутилган. Бу йили тажриба сифатида 2 гектар майдонга экилди. Келгуси йилда камида 10 гектар майдонга экиш режалаштириляпти.
Уйчи туман маданият марказида оила ва хотин-қизлар туман бўлими томонидан 15 октябрь – “Халқаро қишлоқ аёллари куни”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида ташкил қилинган мазкур тадбирда 15 та йўналиш бўйича танлов ғолиблари тақдирланди. Жумладан, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси вакиллари, маҳалла тизимидаги хотин-қизлар фаоллари, фермерлик, кооперация, ҳунармандлик, касаначилик, таълим соҳаларидаги фаол аёллар, инновацион ғоя муаллифлари ҳамдаиқтидорли қишлоқ қизлари рағбатлантирилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова,вилоя вакили Дилором Сайфиддинова, туман прокурори Аҳмаджон Тухтасинов, туман ҳокимининг ўринбосари Саидахон Аҳмадалиева самимий тилаклар билдириб, эсдалик совғаларини тақдим қилдилар.
Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар рақсларга уланди.
Учрашувда 32 нафар ёш иштирок этди.
Ёшлар томонидан турли мазмундаги 13 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди, 4 нафар ёшнинг мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари берилди. Қолган 6 нафар ёшнинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олиниб, тегишли тартибда мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.
Учрашувда ёшларнинг муаммоларини ҳамда мурожаатларини ҳал этиш учун тумандаги мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзолари Атхам Назирқулов, Шерзод Қулматов, Урол Ўразбоев Уйчи туманида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг19,20 ҳамда 22-24-моддалари бажарилиши, шунингдек 2022 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича дастурларнинг ижро этилиши ҳолатини ўрганишди.
Дастлаб туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази фаолияти билан танишилди. Иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмаси шакллантирилганлиги ҳамда давлат буюртмасига мувофиқ иш ўринлари ташкил этилганлиги ҳолатлари ўрганилиб, маълумотлар асосида таҳлил қилинди.
Уйчи туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2-сонли касб-ҳунар мактабида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида қисқа муддатли ўқитиш курси очилган. Мазкур курсда уч ой давомида 18 ёшдан 45 ёшгача ишсиз бўлган фуқаролар ўқиб, сертификатга эга бўлишади. Ҳозирда компьютер технологияси ва пайвандлаш курслари ҳам очилиши режалаштирилган. Туман бўйича йил якунига қадар 960 нафар ишсиз фуқаролар ўқитилиши режалаштирилган, ҳозиргача 648 нафари битириб, сертификатларни олди. 2-сонли касб-ҳунар мактабида асосан тикувчилик йўналишидаги курсларда 118 нафар фуқаро ўқиб, сертификатга эга бўлди. Уларнинг аксарияти МФЙ ҳоким ёрдамчилари томонидан йўналиши бўйича субсидияларга эга бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзолари мазкур касб-ҳунар мактабида бўлиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишишди ва курс тингловчилари билан суҳбатлашишди.
Уйчи туманини 2021-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига мувофиқ “Баркас Текс” МЧЖнинг “Ип калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси инвестиция дастурига киритилган.
2021-2022 йилларда қайта модернизация қилиш учун корхона томонидан 63,0 млрд.сўм, ташаббускорнинг ўз маблағи ҳисобидан Германия ва Туркия давлатларидан янги 5,5 млн.долларлик замонавий пахта толасидан ип йигириш дастгоҳ-ускуналари олиб келиниб ўрнатилди.
Натижада тумандаги 300 нафар ишсиз ёшлар ва аёллар иш билан таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоларининг мазкур корхона фаолияти ва унинг истиқболдаги режалари билан танишдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзолари Уйчи туманини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Янгиер МФЙ ҳудудида жойлашган “Ideal oil trade” МЧЖда бўлишди.
Мазкур корхона томонидан ёғ-мой комбинати ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 6 гектар майдонни эгаллаган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллион доллар бўлиб, комбинат тўлиқ ишга тушганда йилига 86 минг тонна техник пахта чигити, 62 минг тонна кунгабоқар уруғи ҳамда 72 минг тонна соя донини қайта ишлаш қувватига эга бўлади. 5 минг тонна переэтерификацияланган қаттиқ мой МДҲ давлатларига, 10 минг тонна юқори протеинли шрот экспорт қилиш имконияти яратилади. Корхонада 600 та ишчи ўринлари яратилади.
Ҳозирда “Аёллар дафтари”, “ Темир дафтар”га киритилган ишсиз хотин-қизлардан 25 нафарининг бандлиги таъминланди. Қўшимча цех фаолияти йўлга қўйилса, яна 25 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзолари Уйчи туманининг 2-сектори ҳудудида жойлашган Ёркатай кичик саноат зонасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, яратилаётган янги иш ўринлари билан танишиб, юқори баҳо бердилар.
Мазкур саноат зонасида умумий қиймати 115 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Сув, электр, йўл масаласидаги муаммолар бартараф этилди. Бу ерда 861 та янги иш ўрни яратилади.
15 - oktabr - "Xalqaro qishloq ayollari kuni" munosabati bilan qishloq ayolining hayoti va mehnati, ularning jamiyat rivojida tutgan o‘rnini targ‘ib qilish maqsadida Namangan viloyati oila va xotin-qizlar boshqarmasi bilan hamkorlikda Namangan viloyati badiiy ijodkorlar uyushmasining "Namangan tarixi va madaniyati" muzeyida " SEN AZIZ VA MUQADDAS SAN AYOL" mavzusidagi ko‘rgazmasining ochilishi bo‘lib o‘tdi. Ko‘rgazmada sohadagi jonkuyar mutasaddilar va ustoz rassomlar, ularning izdoshlari ishtirok etdilar. Unda Mamasoli Ahmedov qalamiga ostidagi nafis asarlar tomoshabinlar tasavvur dunyosini yanada kengaytirdi. Ko‘rgazma davom etmoqda.P.S: Albatta, siz ham boring!Dilnoza Azizova, 22-IDUM ijodiy-madaniy masalalar bo‘yicha targ‘ibotchisi






