Уйчи туман маданият марказида оила ва хотин-қизлар туман бўлими томонидан 15 октябрь – “Халқаро қишлоқ аёллари куни”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида ташкил қилинган мазкур тадбирда 15 та йўналиш бўйича танлов ғолиблари тақдирланди. Жумладан, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси вакиллари, маҳалла тизимидаги хотин-қизлар фаоллари, фермерлик, кооперация, ҳунармандлик, касаначилик, таълим соҳаларидаги фаол аёллар, инновацион ғоя муаллифлари ҳамдаиқтидорли қишлоқ қизлари рағбатлантирилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова,вилоя вакили Дилором Сайфиддинова, туман прокурори Аҳмаджон Тухтасинов, туман ҳокимининг ўринбосари Саидахон Аҳмадалиева самимий тилаклар билдириб, эсдалик совғаларини тақдим қилдилар.

Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар рақсларга уланди.