Уйчи тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган Мустақиллик МФЙда  ПҚ 20- сонли қарор ижроси бўйича  ишсиз, эҳтиёжманд ҳамда "Аёллар дафтари"," Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган 10 сотихли ер майдонларидан самарали фойдаланилмоқда. Ҳозирда тўқсонбости озиқ- овқат маҳсулотлари ва 2 гектар ер майдонида қулупнай парваришланмоқда. Деҳқонлар ичидан қулупайчиликдан хабари бор 1 нафар лидер танлаб олиниб, унга 19 нафар ер эгаси бирктирилди. Бундан кўриладиган даромад - 10 сотих ер майдонидаги қулупнай ҳосилидан 15 млн.,  кўчатидан 12 млн., умумий 27 млн.сўм  соф даромад кўзда тутилган. Бу йили тажриба сифатида 2 гектар майдонга экилди. Келгуси йилда камида 10 гектар майдонга экиш режалаштириляпти.