Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси ташаббуси билан туман ички ишлар бўлими ҳамкорлигида 2-касб-ҳунар мактаби ўқувчилари иштирокида навбатдаги профилактик тадбир ташкил этилди.

▪️Мазкур тадбирда жадал суръатлар билан ўсиб келаётган янги ахборот-технологиялар асрида юртимиздаги айрим қўштирноқ ичидаги “Инста-блогерлар” томонидан ижтимоий тармоқларга жойланаётган ахлоқсизлик, бузғунчиликни тарғиб қилувчи видеоматериаллар, ушбу ҳолат ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётгани юзасидан сўз юритилди.

“Оммавий маданият”нинг салбий оқибатларидан огоҳлантириш мақсадида ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётган, жамоат тартибини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган айрим ёшларнинг “Салбий” видеороликлари намойиш этилди. Қолаверса, ёшларни билим олиш, ҳунар эгаллаш борасида фаол бўлишга чақирилди.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Иттифоқ МФЙда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирокида маҳалла ёшлари билан "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида кечган учрашувда контракт, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид ёшларнинг ўндан ортиқ мурожаати тингланди.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ёшларни қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Уйчи туманида "Кексалар ҳафталиги" доирасида "Мезбон"тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси, туман бўлими раҳбарлари, сектор бошлиқлари, мудофаа бўлими, Ўз ХДП туман кенгаши, вилоят "Veteran" жангчи фахрийлар ва ногиронлар бўлими раиси ҳамда бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этдилар.

Уйчи тумани "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" маблағлари ҳисобидан "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклиф учун маблағ ажратиш тўғрисида

Наманган вилояти, Уйчи туманида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсуми доирасида шахмат спорт тури бўйича мусобақаларнинг сектор босқичларига старт берилди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва оммавий спорт мусобақаларига жалб этиш мақсадида беш босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсум доирасида сектор босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди.

Хусусан, туманнинг 3- сектор ҳудудида жойлашган Маданият марказида 11-15 ёшли ўғил бола ва қизлар, 16-21, 22-26, 27-30 ёшли эркак ва аёллар ўртасида юқори савияда ўтказилди.

Ёшлар ишлари агентлиги Уйчи туман бўлими

Подкатегории