Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси ташаббуси билан туман ички ишлар бўлими ҳамкорлигида 2-касб-ҳунар мактаби ўқувчилари иштирокида навбатдаги профилактик тадбир ташкил этилди.
▪️Мазкур тадбирда жадал суръатлар билан ўсиб келаётган янги ахборот-технологиялар асрида юртимиздаги айрим қўштирноқ ичидаги “Инста-блогерлар” томонидан ижтимоий тармоқларга жойланаётган ахлоқсизлик, бузғунчиликни тарғиб қилувчи видеоматериаллар, ушбу ҳолат ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётгани юзасидан сўз юритилди.
“Оммавий маданият”нинг салбий оқибатларидан огоҳлантириш мақсадида ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётган, жамоат тартибини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган айрим ёшларнинг “Салбий” видеороликлари намойиш этилди. Қолаверса, ёшларни билим олиш, ҳунар эгаллаш борасида фаол бўлишга чақирилди.






