Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Иттифоқ МФЙда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирокида маҳалла ёшлари билан "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида кечган учрашувда контракт, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид ёшларнинг ўндан ортиқ мурожаати тингланди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ёшларни қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.






