Наманган вилояти, Уйчи туманида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсуми доирасида шахмат спорт тури бўйича мусобақаларнинг сектор босқичларига старт берилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва оммавий спорт мусобақаларига жалб этиш мақсадида беш босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсум доирасида сектор босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди.
Хусусан, туманнинг 3- сектор ҳудудида жойлашган Маданият марказида 11-15 ёшли ўғил бола ва қизлар, 16-21, 22-26, 27-30 ёшли эркак ва аёллар ўртасида юқори савияда ўтказилди.
Ёшлар ишлари агентлиги Уйчи туман бўлими






