Янгиликлар
Туман ҳокими Ш.Мусаев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи А.Алоходжаев илғор теримчиларни рағбатлантиришди.
-Икки юз кило пахта терганларга қўҳна Самарқанд бўйлаб саёҳатга бепул йўлланма берамиз, -деди туман ҳокими
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар шанба кунида туманларда тиббий кўрик ва соҳа мутахассисларининг консультацияси уюштирилмоқда.
Бугун Уйчи туманидаги 14 та бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида диспансер ҳисобидаги беморлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Вилоят руҳий асаб касалликлар шифохонаси мутахассислари тегишли тавсиялар беришди.
Наманган вилояти пахтазорларида терим авж паллада. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги масъуллари теримда фаол қатнашаётган ҳашарчиларни рағбатлантириб, янги марралар сари ундашмоқда.
Вилоят бош имом хатиби Абдулҳай Турсунов, эъзоздаги фахрийлар бугун Уйчи туманидаги “ЗЁЗО Хуршидбек Турғунов" фермер хўжалигида бўлиб, 20 нафар илғор теримчига эсдалик совғаларини тақдим қилдилар.
Бундай эътибордан руҳланган фермер хўжалиги аъзолари терим суръатини янада оширишларини билдиришди.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Ҳожиобод МФЙда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирокида маҳалла ёшлари билан "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида кечган учрашувда контракт, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид ёшларнинг ўндан ортиқ мурожаати тингланди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ёшларни қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
Наманган саноат техникумида Наманган муҳандислик қурилиш институти билан ҳамкорликда "Коррупцион хавф- хатарларни ҳамда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, уларга чек қўйиш, қонунбузилиши ва коррупцион ҳуқуқбузарлик ҳақида хабарнома бериш тартиби тўғрисида" мавзусида давра суҳбати ўткаазилди.
Унда Наманган муҳандислик қурилиш институти коррупцияга карши курашиш бўйича бўлим бошлиғи, ушбу бўлим бош мутахассиси Жобирхон Ризаев ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти бошқармаси Уйчи туман бўлими ходими Зокиржон Ишановлар иштирок этишди.






