Янгиликлар
Уйчи туман ҳокимлиги, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими томонидан "Кексалар ҳафталиги" доирасида 23-мактаб қошидаги "НАМАНГАН ҚАЛҚОН" махсус гуруҳ НТМда беш ташаббус доирасида турли танлов ва "Уйчи тумани ҳокими кубоги" мусобақалари ўтказилмоқда.
Тадбирда фахрий Тоҳиржон Исматиллаев, муассаса раҳбари Саодат Эгамовалар сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилашди.
Уйчи тумани прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида жойлашган "Эргаш ота" фермер хўжалигида фахрийлар ва фаол хотин-қизлар вакиллари пахта теримида қатнашиб, хирмонга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан ўтказилган спортнинг карате WKF тури бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларида Уйчи тумани ХТБ га қарашли 34-мактабнинг 8-"Д" синф ўқувчиси Мухлиса Орифжонова фахрли🥇биринчи ўринни олиб, Ўзбекистон чемпиони бўлди. Мухлиса келажакда жаҳон ареналарида Ўзбекистон байроғини юксакларга кўтаришига тилакдошимиз.
"Халқаро қишлоқ аёллари " куни муносабати билан 1-сектор хотин-қизлар фаоллари томонидан Янгиҳаёт маҳалласида "Қишлоқ аёлининг бир куни " мавзусида маданий тадбир ўтказилди. Хонадон соҳибаси Қимматхон ая ўз томорқасида балиқчилик, иссиқхона ташкил этган бўлиб, бу хонадонга қўшимча даромад келтирмоқда. Маҳалланинг фаол аёли Қимматхон ая бўш пайтларида тикувчилик билан шуғулланади. Хонадонда қатлама, сомсалар пиширилди. Маҳалладаги барча аёллар ва табаррук онахонлар тадбир давомида маданий дам олишди. Ровот маданият маркази ходимлари томонидан куй -қўшиқлар ижро этилди.
Uychi tumanidagi 12-sonli maktabda tuman XTB mudiri Muzaffar Mo‘minov, xorijiy tillar metodisti Sh.Murodillayeva, tumandagi ingliz tili o'qituvchilari bilan uchirashuv tashkil etishdi. 2021-2022 o'quv yilida "Eng yaxshi chet tili fani o'qituvchisi" ko'rik-tanlovinngi viloyat bosqichida faxrli 1-o'rinni egallagan 6-maktabi ingliz tili fani o'qituvchi Tursunov Farrux 2 hafta Angliyada malaka oshirib qaytdi va yangi metodikalar, tassurotlari bo'yicha uchirashuv tashkil qildi.






