"Халқаро қишлоқ аёллари " куни  муносабати билан  1-сектор  хотин-қизлар  фаоллари томонидан  Янгиҳаёт маҳалласида   "Қишлоқ аёлининг бир куни " мавзусида маданий тадбир ўтказилди. Хонадон соҳибаси Қимматхон ая ўз томорқасида балиқчилик, иссиқхона ташкил этган бўлиб, бу хонадонга қўшимча даромад келтирмоқда. Маҳалланинг фаол аёли  Қимматхон ая бўш пайтларида тикувчилик билан шуғулланади.  Хонадонда қатлама,  сомсалар пиширилди. Маҳалладаги барча аёллар ва  табаррук онахонлар  тадбир давомида маданий дам олишди. Ровот маданият маркази ходимлари томонидан  куй -қўшиқлар ижро этилди.