Янгиликлар
Тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида ушбу шиор остида ўтказилаётган тиббий кўриклар акцияси доирасида бугун Уйчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи Абдумалик Раҳмонов бошчилигидаги мутахассислар - болалар неврологи Ш. Тўйчиев, лор врачи У.Бойматов, кардиолог Н.Шамсуддинова, травматолог Р. Абдураҳмонов, окулист врач М.Турғунова, хирург-уролог Д.Ёқубовлар томонидан тумандаги 18 ёшгача болалар кўрикдан ўтказилмоқда. Кўрик давомида касаллиги туфайли вилоят ва республика даражасида даволаниши лозим бўлган болаларга тавсия ва йўлланмалар ҳам берилади. Шунингдек бош мутахассислар томонидан стационар шароитида даволанаётган бемор болаларга тиббий хизмат кўрсатилишида даволаш ва диагностика стандартларига риоя қилиш юзасидан амалий ёрдам берилмоқда.
Мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сонли Қарорлари ижроси юзасидан туман прокурори секторида истиқомат қилувчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар, якка-ёлғизлар, боқувчисини йўқотганлар, чин етим ҳисобланувчилар ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган эҳтиёжманд аҳолини куз-қиш мавсумидан беталофат қулай шароитларда чиқишларига кўмаклашиш мақсадида Уйчи туман прокуратурасида ишчи гуруҳ шакллантирилиб, штаб фаолияти йўлга қўйилди. Ишчи гуруҳига юқоридаги тоифадаги аҳолининг яшаш хонадонларини тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва бошқа йўналишларда хатловдан ўтказиш, ҳомийлар кўмаги ва бошқа манбаалар ҳисобидан яроқсиз электр симлари, ҳисоблагичлар, газ мосламаларини алмаштириш чораларини кўриш, иситиш мосламалари олишлари, хонадонларига ўрнатишлари учун тегишли ташкилотларни бириктириш, арзон нархларда кўмир ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, иссиқ кийим бош, поябзал ва бошқа турдаги керакли маҳсулотлар олишларига кўмаклашиш, ҳудудларда кўчма имтиёзли озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш, 2-сектордаги мавжуд ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёргарлигини доимий назоратга олиш каби бир қатор вазифалар юклатилган.
Бугун туман прокурори А.Тухтасинов 2-сектор ҳудудида ишчи гуруҳ фаолияти билан танишди ҳамда бир қатор ижтимоий соҳа объектлари, кўмакка муҳтож хонадонларда бўлиб, уларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганди.
Ишчи гуруҳ фаолияти давом этмоқда.
Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида 11 октябрь куни ўтказилган видеоселекторда “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинган эди.
Уйчи туманида ҳам кенг миқёсда ўтказилаётган "Яшил макон" тадбири лойиҳаси кўчат экиш ва кўпайтирувчи, меҳнатсевар, ҳалол, бободеҳқонлар, азму шижоатли инсонлар ғайратига янада ғайрат қўшди.
Эндиликда туманда кўчат экиш "Яшил йиллик" тадбири янада кенг миқёсда давом этади. Ҳозирда бу борадаги ишлар туман ҳудудидаги таълим масканлари ва маҳаллаларда ҳам авжида. Жойларда дарахт экиб, боғ яратиш ўзгача шукуҳ билан давом эттирилмоқда.
Лойиҳа доирасида туман сектор раҳбарлари иштирок этаётган тадбирларда келгусида қилинадиган ишлар белгилаб олинди.
1989 йил 21 октябрь куни"Давлат тили тўғрисида"ги қонун қабул қилинган, унга мувофиқ ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган. Шу йилдан эътиборан ушбу сана байрам сифатида кенг нишонланади.
Уйчи туманидаги 16-мактабда сана муносабати билан ўтказилган тадбир ""Она тилим - жону дилим"" деб номланди.
Тадбирда мактаб директори вазифасини в.бажарувчи Ҳалимжон Муродов, она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари, синф раҳбарлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда она тилимизни мадҳ этувчи шеър, қўшиқлар айтилди. Ўқувчилар рақсга тушиб, байрамни қувонч билан кутиб олишди.
Она тили ва адабиёти фан ойлигида ўтказилган шеърхонлик кечаси, иншолар танлови ҳамда тадбирда фаоллик кўрсатган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан тақдирландилар.
Сардорбек Усмонов, маънавий -маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.
Уйчи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшган марҳум меҳнат фахрийлари хотирасига бағишлаб 1-БЎСМда нуроний эркаклар ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси бўйича туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 60 ёшдан ошган нуронийлар иштирок этишди. Дастлаб фахрийлар соғлом турмуш тарзи учун беш минг қадам юришди.Сўнг мусобақалар бошланди.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Уйчи туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев мусобақа иштирокчиларига омад тилади.






