Тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида ушбу шиор остида ўтказилаётган тиббий кўриклар акцияси доирасида бугун Уйчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи Абдумалик Раҳмонов бошчилигидаги мутахассислар - болалар неврологи Ш. Тўйчиев, лор врачи У.Бойматов, кардиолог Н.Шамсуддинова, травматолог Р. Абдураҳмонов, окулист врач М.Турғунова, хирург-уролог Д.Ёқубовлар томонидан тумандаги 18 ёшгача болалар кўрикдан ўтказилмоқда. Кўрик давомида касаллиги туфайли вилоят ва республика даражасида даволаниши лозим бўлган болаларга тавсия ва йўлланмалар ҳам берилади. Шунингдек бош мутахассислар томонидан стационар шароитида даволанаётган бемор болаларга тиббий хизмат кўрсатилишида даволаш ва диагностика стандартларига риоя қилиш юзасидан амалий ёрдам берилмоқда.






