Мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сонли Қарорлари ижроси юзасидан туман прокурори секторида истиқомат қилувчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар, якка-ёлғизлар, боқувчисини йўқотганлар, чин етим ҳисобланувчилар ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган эҳтиёжманд аҳолини куз-қиш мавсумидан беталофат қулай шароитларда чиқишларига кўмаклашиш мақсадида Уйчи туман прокуратурасида ишчи гуруҳ шакллантирилиб, штаб фаолияти йўлга қўйилди. Ишчи гуруҳига юқоридаги тоифадаги аҳолининг яшаш хонадонларини тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва бошқа йўналишларда хатловдан ўтказиш, ҳомийлар кўмаги ва бошқа манбаалар ҳисобидан яроқсиз электр симлари, ҳисоблагичлар, газ мосламаларини алмаштириш чораларини кўриш, иситиш мосламалари олишлари, хонадонларига ўрнатишлари учун тегишли ташкилотларни бириктириш, арзон нархларда кўмир ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, иссиқ кийим бош, поябзал ва бошқа турдаги керакли маҳсулотлар олишларига кўмаклашиш, ҳудудларда кўчма имтиёзли озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш, 2-сектордаги мавжуд ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёргарлигини доимий назоратга олиш каби бир қатор вазифалар юклатилган.

Бугун туман прокурори А.Тухтасинов 2-сектор ҳудудида ишчи гуруҳ фаолияти билан танишди ҳамда бир қатор ижтимоий соҳа объектлари, кўмакка муҳтож хонадонларда бўлиб, уларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганди.

Ишчи гуруҳ фаолияти давом этмоқда.