Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан Уйчи туманидаги Ўнҳаят ҳамда Янгиер МФЙлари танлаб олиниб, манзилли рўйхатга асосан Дастур доирасида 2 та маҳаллада қурилиш, таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун жами 11 млрд. 200 млн. сўм маблағ сарфланди.

Ўнҳаят МФЙда 5,6 км янги ичимлик сув тармоғи тортилди, 5,5 км. ички йўллар таъмирланди, 2,8 км.га электр тармоғи тортилиб, 90 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. 3-мактабда инвестиция дастури асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. МФЙ учун янги бино қурилди. 4-МТТ 1 млрд. 842 миллион сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланди.

Аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2 км. алоқа ахборотлаштириш тармоғи тортилди, Ўнҳаят кўчасига 55 дона тунги ёриткичлар ўрнатилди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти томонидан "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилган ишлар ўрганилди.

🔰 Уйчи туманидаги Қувурбоши маҳалласида фаоллар, нуронийлар, кексалар маслаҳат гуруҳи аъзолари, таълим масъуллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман бош имом ҳатиби О.Исақов, ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғ.Жўраев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқаҳаровларнинг мавзу юзасидан нутқлари тингланди.

Хусусан, бугунги кунда ёшларимизни маънавий таҳдидлардан асраш, ижтимоий хуруж, ёт ғояларга қарши тура оладиган, мустаҳкам фикрли этиб тарбиялаш лозимлиги тўғрисида сўз юритилди.

Якунда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” лойиҳаси асосида ёш авлодни маънан баркамол, зукко, соғлом этиб тарбиялаш ҳамда маънавий оламини янада бойитиш борасидаги ишларда барча нуронийлар фаолликка чорланди.

1 ноябрь - Ўзбекистон халқ демократик партияси ташкил топган куннинг    31 йиллиги муносабати  билан ЎзХДП Уйчи туман кенгаши раиси Ғанишер Жўраев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Дилмурод Абдиқаҳҳоровлар партия  фаоли, 31-оилавий поликлиника шифокори Иқболхон Шерматовани  байрам билан самимий табриклаб, эътироф этишди.

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Уйчи туман халқ таълими бўлими мудири Музаффар Мўминов томонидан таълим тизимидаги муаммолар ва долзарб масалаларни ўрганиш, уларни ижобий ҳал этиш мақсадида тумандаги 42-сонли умумий ўрта таълим мактабида сайёр қабул ўтказилди.

Унда таълимни ривожлантириш бўйича таклифлар, қурилиш- таъмирлаш ишлари ҳамда мактаб хоналарига керакли бўлган жиҳозлар билан таъминланиши бўйича 17 нафар фуқаро томонидан 7 та масала юзасидан аҳоли мурожаати тингланди. 2 та мурожаат бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Яна 2 та мурожаат кўриб чиқиш учун расмийлаштирилди, 3 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Ечими ва ўрганишни маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.

Уйчи туман халқ таълими бўлими матбуот хизмати.

Подкатегории