13 ноябрь – “Тиббиёт ходимлари куни” олдидан

ТУНУ КУН ҲАЛОВАТ БИЛМАЙ...

Уйчи туман марказий касалхонасининг икки қаватли болалар бўлими биноси ўтган йили 3,4 млрд. сўм маблағ эвазига капитал таъмирланиб, унинг биринчи қаватида туманлараро гемодиализ ва нефрология бўлими ташкил этилди. Мазкур бўлим 3,7 млрд. сўмлик Германияда ишлаб чиқарилган 8 та гемодиализ аппаратураси билан ҳам таъминланган. Бу ерда асосан сурункали буйрак етишмовчилиги билан касалланган беморлар даволанади. Бўлим Уйчи, Норин, Учқўрғон туманлари аҳолисига хизмат кўрсатади.

Маълумот учун, вилоят марказида бундай бўлим учта ва вилоят бўйича учта туманда мавжуд.

▫️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 340-сонли қарорига асосан 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар “Кексалар учун туризм ойлиги”ни ўтказиш анъанага айланган.

Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят нуронийлар жамоатчилик кенгаши, “Маҳалла” ХЖФ вилоят бўлими ҳамда туман ҳокимлигининг ташаббуси билан кексалар, фахрийлар учун Фарғона шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил қилинди.

Бугунги кунда техника ривожланган вақтда ҳам бу қизиқиш камаймаган, Фарғона вилояти бўйлаб саёҳатлари кексаларимиз ҳаётида эсдан чиқмайдиган вақелик бўлди.

“Кексалар учун туризм ойлиги” тадбирлари вилоятимизнинг барча туманлари бўйича ўтказилиши ва Фарғона водийсининг табиатига гўзал гўшаларга ҳам инсон қўли билан яратилган диққатга сазовор жойларга саёҳатлар уюштирилиши давом этмоқда.

Барчамиз яхши билишимиз ва риоя қилишимиз шарт бўлган маиший турмушнинг ўзига яраша қоидалари бор. Унга ҳар қадамда дуч келамизу, лекин ҳаммамиз ҳам бирдек амал қилавермаймиз. Бу – тежамкорлик, исрофнинг олдини олиш масаласи.

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалининг Уйчи тумани бўлими ишчи-ходимлари газдан фойдаланишда исрофга йўл қўймаслик, шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини амалга оширмоқдалар.

Бугун ана шундай тарғибот тадбирлари Гулистон, Бўёғон, Гулбоғ, Ҳуррият МФЙларида ўтказилди. Хонадонлардаги газ жиҳозларини замонавий энергия тежамкор газ анжомларига алмаштириш, ис газидан захарланишнинг олдини олиш мақсадида махсус қурилмаларни ўрнатиш бўйича кўргазмали тарзда тушунтириш берилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Уйчи туман СЭО ва ЖСБ жамоаси ҳам фаол қатнашмоқда. Бўлим бошлиғи Абдимуталли Нишоновнинг ташаббуси билан бугун 35-мактабга 300 туп терак кўчати ўтқазилди. Ушбу тадбирда туман ХТБ мудири Музаффар Мўминов ҳамда мактаб жамоаси ҳам иштирок этди.

Маълумот учун, туман СЭО ва ЖСБ томонидан жорий йилда 740 туп кўчат ўтқазилишига эришилди. Бу асосан бўлим жойлашган бино атрофи ҳамда ишловчиларнинг хонадонлари, кўча бўйлари атрофларига ўтқазилди.

Уйчи туманидаги Кесканёр МФЙни аҳолиси билан 1-сектор штабининг биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.

Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Фуқаролар томонидан 7 та турли мазмундаги мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари берилди. 2 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олиниб, мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.

Подкатегории