Янгиликлар
Uychi tuman axborot-kutubxona markazi o'quv zalida Ma'suda Qirg'izova qalamiga mansub "Oq kabutar" hamda tumanimiz ijodkorlarining qalamiga mansub asarlar to'plam qilib nashr etilgan "Uychi durdonalari" kitoblarining taqdimoti bo'lib o'tdi.
Unda Respublika ma'naviyat va marifaat markazi Uychi tuman bo'linmasi rahbari E.Yunusova, O‘zXDP tuman kengashi raisi G'. Jo'rayev, tumanimiz ijodkorlaridan Z.Ahmadjonova, M.Qirg'izova, M.Ahmadjonova, 36-maktabning 6-7-sinflari o'quvchilaridan iborat jami 43 nafar foydalanuvchi kitobxon ishtirok etdi. Kitobxonlar tomonidan ijro etilgan she'rlar yig'ilganlarga manzur bo'ldi.
Мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашга Уйчи туманида ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
1-сектор ҳудудида жойлашган Зиёкор МФЙда ташкил этилган қисқа муддатли нодавлат ўқув масканида тикувчилик, ошпаз-қандолатчи, компьютер хизмати, аёллар сартарошлиги йўналишлари бўйича касб-ҳунар ўргатилади.
Қисқа муддатли ўқув курсида асосан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилганлар ҳамда ўқиш истагини билдирган фуқаролардан 20 нафари 2 ой муддатда ўқитилади.
Ушбу масканда 8 нафар фуқаро иш билан таъминланиб, туман АБКМ томонидан шартнома асосида соатбай ҳисобидан ойлик иш ҳақи тўланади.
Бугун ўқув масканининг очилиш маросими бўлиб, унда иштирок этганлар яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАР ОММАЛАШАДИ
Уйчи туман халқ таълими бўлимига қарашли муассасаларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мавсумий гуллар ҳамда кўчатлар ўтқазиш қизғин давом этмоқда.
-Таълим тизимидаги муассасаларда 2 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазишни режалаштирганмиз, -дейди туман ХТБ мудири Музаффар Мўминов.- Шу мақсадда барча секторлардаги мактабларда кўргазмали семинарлар ташкил қилиб, томорқадан қўшимча даромад олиш тажрибалари ўргатилмоқда.
Бугун 26-мактабда лойиҳа доирасида кўчат ўтқазиш тадбири бўлди. Унда туман хтб мудири М.Мўминов ҳамда жамоа аъзолари ҳам қатнашдилар.
Маълумот учун, мазкур мактабнинг умумий экин майдони 1,45 га. бўлиб, айни вақтда 485 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари мавжуд. Наманган ўрмон хўжалиги томонидан мактабга 54 туп павловния, 62 туп терак, 104 туп арча, жами 220 туп кўчат экилди. Акцияси давомида яна 100 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган.
«Туризм ойлиги» доирасида Уйчи туманининг 2, 4-секторлардаги 30 нафар хотин-қиз Самарқанд шаҳри бўйлаб уч кунлик саёҳатга жўнаб кетди.
Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ташкил қилинган бу саёҳатда фаол ҳамда ижтимоий ҳимояга олинган хотин-қизлар ҳам бор.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Дилмурод Абдиқаҳҳоровлар саёҳат иштирокчиларига оқ йўл тилашди. Ҳамюртларимиз туман ҳокимлигидан махсус автобусда саёҳатга кузатилди.
Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-376-сонли қарори ижроси бўйича Уйчи туманида қилинаётган ишлар ўрганилди.
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубова Ёркатай ҳамда Хўжаобод маҳаллаларидаги хонадонларда касаначилик фаолияти, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган “Саломатлик маркази” билан танишди.
Зилола Раҳмонова хонадонида тикувчилик цехини ташкил қилиб, 10 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлаган. “Саломатлик маркази”да Эътиборхон Ҳожиева раҳбарлигида 20 нафар аёл шуғулланмоқда. Бу ерда фитобар ҳам бор. Дилбархон Абдуллаева хонадонида 90 та яшикда асалари парвариш қилинади. У касаначиликни йўлга қўйиб, 310 та яшикда асалари тайёрлади. Дилбархон Бойдедаева эса “Бир ҳунармандга ўн шогирд” тамойили асосида кўрпа-тўшак тайёрлашни йўлга қўйган.






