ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАР ОММАЛАШАДИ

Уйчи туман халқ таълими бўлимига қарашли муассасаларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мавсумий гуллар ҳамда кўчатлар ўтқазиш қизғин давом этмоқда.

-Таълим тизимидаги муассасаларда 2 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазишни режалаштирганмиз, -дейди туман ХТБ мудири Музаффар Мўминов.- Шу мақсадда барча секторлардаги мактабларда кўргазмали семинарлар ташкил қилиб, томорқадан қўшимча даромад олиш тажрибалари ўргатилмоқда.

Бугун 26-мактабда лойиҳа доирасида кўчат ўтқазиш тадбири бўлди. Унда туман хтб мудири М.Мўминов ҳамда жамоа аъзолари ҳам қатнашдилар.

Маълумот учун, мазкур мактабнинг умумий экин майдони 1,45 га. бўлиб, айни вақтда 485 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари мавжуд. Наманган ўрмон хўжалиги томонидан мактабга 54 туп павловния, 62 туп терак, 104 туп арча, жами 220 туп кўчат экилди. Акцияси давомида яна 100 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган.