Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-376-сонли қарори ижроси бўйича Уйчи туманида қилинаётган ишлар ўрганилди.

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубова Ёркатай ҳамда Хўжаобод маҳаллаларидаги хонадонларда касаначилик фаолияти, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган “Саломатлик маркази” билан танишди.

Зилола Раҳмонова хонадонида тикувчилик цехини ташкил қилиб, 10 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлаган. “Саломатлик маркази”да Эътиборхон Ҳожиева раҳбарлигида 20 нафар аёл шуғулланмоқда. Бу ерда фитобар ҳам бор. Дилбархон Абдуллаева хонадонида 90 та яшикда асалари парвариш қилинади. У касаначиликни йўлга қўйиб, 310 та яшикда асалари тайёрлади. Дилбархон Бойдедаева эса “Бир ҳунармандга ўн шогирд” тамойили асосида кўрпа-тўшак тайёрлашни йўлга қўйган.