Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Бўёғон МФЙда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида бир қатор ибратли ишлар қилинмоқда.

Ёш тадбиркор Элдорбек Каримов 24 ёшда. У айни вақтда Наманган муҳандислик педагогика институтида йўл муҳандислиги мутахассислиги бўйича биринчи босқич талабаси. Изланувчан талаба тадбиркорлик соҳасида ҳам тенгдошларига намуна бўлмоқда. Унинг уч сотих майдондаги иссиқхонасида парваришланаётган лимон кўчатлари ҳосилга кириб, даромад келтирмоқда. Бундан ташқари, 12 та оилада асалари ҳам парваришлаяпти.

Тадбирлар Исломбек Усмонжонов фаолиятини бошлаганига икки ой бўлди. Ўз хонадонида саккиз нафар хотин-қизнинг доимий бандлигини таъминлаб, пар кўрпа, адеял сумкаси тикишни йўлга қўйди. Ойига 10 минг дона тайёрланяпти. Айни вақтда олти нафар қиз “уста-шогирд” йўналишида ҳунар ўрганмоқда.

Уйчи туманидаги Ёркатай кичик саноат зонасида навбатдаги сайёр қабул ўтказилмоқда.

Қабул давомида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алоходжаев,Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев, туман Халқ қабулхонаси мудири Ж.Низамов,, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашмоқда

Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар бериляпти, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда.

✅Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев Гулистон МФЙда яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабулни ўтказди.

✅Ушбу оммавий сайёр қабулда 25 нафар фуқаро иштирок этди.

✅Фуқаролар томонидан 9 та турли мазмундаги мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари берилди. 3 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олинди.

✅Ушбу сайёр қабулда туман мутасадди ташкилот раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этишлик учун жалб қилинди.

Азиз шифокорлар, қадрли фахрийлар, тиббиётимиз жонкуярлари!

Авваломбор, дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаси бўлган Сиз азизларни, Сизлар орқали туманимиздаги барча шифокорларни, мўътабар фахрийларимизни - "Тиббиёт ходимлари куни" билан чин қалбимдан табриклаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Муҳтарам Юртбошимиз томонларидан тиббиёт соҳасига кўрсатилаётган эътибор, амалга оширилаётган туб ислоҳотлар бугун ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Яъниким, тиббиёт ходимлари ҳам, халқимиз ҳам буни кўриб, билиб, юракдан ҳис этиб турибди. Яқин йилларда бу даражада эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмаган эди.

Шифохоналаримизда дори-дармондан тортиб шарт-шароитларгача ўрганилиб, ўз вақтида муаммолар бартараф этилмоқда. Бу халқимизга янада сифатли, шу билан бирга, малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.

Кўрсатилаётган бундай ғамхўрликларга жавобан халқимизни рози қилиш, касалликларни эрта аниқлаб, тиббий профилактикани янада кучайтириш Сизларнинг зиммангизга катта масъулият юклайди.

Туманимизнинг 225 мингдан ортиқ аҳолисига юқори малакали тиббиёт ходимлари кеча-ю кундуз хизмат кўрсатиб келаётгани қувонарлидир.

Шифокорлик касби шарафли, шу билан бирга, ғоятда масъулиятли касблардан. Сизларнинг биргина ширин сўзингиз билан ҳам беморлар дардига малҳам топиши мумкин.

Кунни тунга, тунни кунга улаб, доимо бедор юрадиган, эл дардига малҳам бўлиб, олқиш олаётган, касбига садоқатли, фидойи ва жонкуяр шифокорларнинг туманимизда ҳам кўплиги, албатта, бизларни севинтиради.

Шундай қувончли дамларда Муҳаммадюсуф Раҳмонов, Абдулбоқи Қозоқов, Марат Рамазонов, Бекмирза Отамирзаев, Маҳаммаджон Абдуллаев, Бусорахон Каримова, Иқболхон Шерматова, Маҳмудахон Олимова, Тўхтахон Қориева каби фахрийлар, самарали фаолият олиб бораётган Маҳаммаджон Қурбонбоев, Каримжон Мадраҳимов, Ҳилола Солиева, Дилфуза Насриддинова, Моҳира Отажонова, “Соғлиқни сақлаш аълочиси” Раҳматилла Ҳамидов каби шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимларидан Лобархон Машрапова, Ойшахон Сиддиқова, Тоҳира Юлдашева, Феруза Сотиболдиева, Таваккал Ғайбуллаев, Зарифахон Юнусова сингари тиббиётимиз жонкуярлари номини фахр билан тилга оламиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, ҳаётда ва меҳнат фаолиятингизда бахт ва омадлар ёр бўлишини тилайман. Ҳамиша эл дуосини олиб, ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлиб юриш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш ҳаммангизга насиб этсин.Яна бир бор байрамингиз муборак, азиз шифокорлар!

Шуҳрат МУСАЕВ,Уйчи тумани ҳокими.

Уйчи туманида энергия таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида аҳоли билан сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда

Жорий йил 11 ноябрь куни ижтимоий тармоқ орқали Уйчи туманида яшовчи бир гyруҳ аҳоли вакиллари ҳудуддаги электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш бўйича мурожаат йўллашди.

Ушбу мурожаатга асосан Энергетика вазирлиги бўлим бошлиғи А.Эшанқулов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ биринчи ўринбосари Р.Райимов, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Н.Саидвалиев бошчилигида вазирлик томонидан ишчи гуруҳ тузилди.

Айни пайтда мазкур ишчи гуруҳ ҳамда Уйчи туман ҳокими ва тегишли вилоят мутасаддилари билан биргаликда мавжуд вазиятни ўрганиш ва энергия таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида аҳоли билан сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда.

КЕЙИНГИ МАНЗИЛ УЙЧИДАГИ ЖИЙДАКАПА МАҲАЛЛАСИ БЎЛДИ.

Уйчи туманида энергия таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида аҳоли билан сайёр учрашувлар давом этмоқда.

#НАВБАТДАН ТАШҚАРИ САЙЁР ҚАБУЛ

КЕЙИНГИ МАНЗИЛ УЙЧИДАГИ ЖИЙДАКАПА МАҲАЛЛАСИ БЎЛДИ.

Уйчи туманида энергия таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида аҳоли билан сайёр учрашувлар давом этмоқда.

Подкатегории