Янгиликлар
2022 йил 6 декабрь куни соат 03.12 да Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 101 қисқа рақамига Обод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Унга асосан соат 03-20 да Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилар жойига етиб борган ва соат 03.42 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 30 кв.м жойи ёниб, зарарланган.Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Уйчи туман ФВБ.
✅Уйчи тумани 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев бошчилигида сектор ҳудудида фаолият олиб борувчи "БЕШЛИК ТИЗИМИ" билан биргаликда 14-30 ёшгача бўлган ёшлар хатлови бўйича иш ташкил этилди.
🔹Хатлов доирасида узоқ муддатга кетган шахслар, ишсизлик, нотинч оилалар билан ишлаш масалалари, шунингдек, куз-қиш мавсумида ноқонуний иситиш ускуналаридан фойдаланмаслик, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев бугун 25-мактабда бўлди. Ўқув хоналарида ҳароратнинг пастлиги бўйича эътироз билдирилди. Мактабда мавсум учун 66 тонна кўмир захираси яратилган. Хоналарда иссиқликни таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига кўра, оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлариданоқ хотин-қизларни ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазаси давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Бу борада жуда кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қатори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №3-сонли Қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга асосан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқланди.Тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқланди. Ушбу низом ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини, шунингдек тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга ҳимоя ордерининг нусхасини бериш тартибини белгилайди. Низомда қайд этилишича, ҳимоя ордери ушбу Низомга мувофиқ серия ва рақамга эга бўлган, қатъий ҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади.Қуйидагилар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланади: Яъни, тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати; жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар; тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши; давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ва ташкилотлар жабрланган хотин-қизлар бўйича маълумотга эга бўлгач, ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарномани дарҳол ички ишлар органларига тақдим этади ҳамда хабарнома қонун ҳужжатларига мувофиқ ички ишлар органлари навбатчилик қисмидаги дафтарда қайд этилади. Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида ҳабар берган шахслар ва тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўриқланади.Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмида белгиланган тартибда қайд этилган мурожаатлар ва хабарлар дарҳол профилактика инспекторига тақдим этилади. Жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирлари амалга оширилади. Профилактика инспектори мурожаат ва хабарларни ўрганиш якуни бўйича: тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда — ҳимоя ордерини расмийлаштиради ҳамда зўравонлик содир этган шахсларга ҳимоя ордери берилганлиги тўғрисида жабрланувчининг розилиги билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, шунингдек, бошқа тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ҳамда ташкилотларни хабардор қилади.Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланмаган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чораларни белгилайди ҳамда бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси, котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис иштирокида далолатномани расмийлаштиради.Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари аниқланган тақдирда — ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материалларини жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилади.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчиларнинг ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги аризаси уларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакили иштирокида кўриб чиқилади. Шахс ҳимоя ордерини олишни ва уни имзолашни рад этганда, профилактика инспектори холислар иштирокида далолатнома тузади ҳамда уни ушбу хатти-ҳаракатни давом эттирган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши тўғрисида расмий огоҳлантиради ва бу ҳақда жабрланувчини хабардор қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозим-ки, ҳимоя ордери ўттиз кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.
Б.Касимов,Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг раиси
2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикасининг“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.Ушбу Қонун асосида 2017 йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-27523-сонли Қарори қабул қилинди.Аввало, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида гапирсак, ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.“Коррупция”-сўзининг маъноси нима? деган саволга жавоб берадиган бўлсак, коррупция —бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш; коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмишдир.Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборатдир:Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;ЎзбекистонРеспубликаси Бош прокуратураси;ЎзбекистонРеспубликаси Давлат хавфсизликхизмати;ЎзбекистонРеспубликаси Ички ишларвазирлиги;ЎзбекистонРеспубликасиАдлиявазирлиги;ЎзбекистонРеспубликаси Бош прокуратурасиҳузуридагиИқтисодийжиноятларгақаршикурашишдепартаменти.Коррупциягақаршикурашишбўйичафаолиятниқонунчиликкамувофиқбошқадавлаторганлариҳамамалгаоширади.Ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда ва давлат органларида ишлаётган ходим ўз хизмат вазифасини виждонан бажариши, раҳбариятнинг кўрсатма ва топшириқларига маъсулият билан ёндашиши ҳамда коррупциоген вазиятларни пайдо бўлишига йўл қўймаслиги лозим.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, коррупцияга қарши курашиш давлат ва нодавлат ташкилотлари, улар мансабдор шахслари ва ҳар бири фуқаронинг бурчи ҳисобланади. Бу борада суд, давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролар ўзаро ҳамжиҳатликда иш олиб боришлари, коррупция деган жирканч иллатни таг-томири билан йўқотишда камарбаста бўлишлари ҳамда юртимизнинг равнақи ва келажаги учун ўз ҳиссаларини қўшишлари лозимдир.Б.Касимов,Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг раиси






