Дастлаб туман тиббиёт бирлашмаси марказий касалхонаси қозонхонаси ва бу ерда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, яратилган кўмир захираси билан танишди. Сўнг қабул бўлимида беморларга яратилган шарт-шароитлар, дори-дармон таъминоти, хоналардаги ҳарорат ўрганилиб, беморлар билан суҳбатлашилди.

Туман ҳокимлигида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни вақтида бартараф этиш, мавсумда тумандаги кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида узлуксиз фаолият олиб борувчи ”Уйчи туман куз-қиш штаби” ташкил этилган. Туманда “Наманган кўмир таъминот” МЧЖ аҳолининг кўмирга бўлган талаб ва эҳтиёжини тўлиқ қондириб келмоқда. Бу ерда кўмир таъминотидаги вазият доимий назоратга олинган. Шунингдек, 9-мактабга ташриф давомида ҳам иссиқлик таъминоти яхши йўлга қўйилганлиги, етарли кўмир захираси яратилганлиги маълум бўлди.

Вилоят раҳбари куз-қиш штаблари фаолиятини узлуксиз ва тизимли ташкил этиш, ҳар бир мурожаатни ўрганиш ва амалий натижага эришиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Уйчи туманидаги 16-мактабда "БИЗ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИМИЗ" шиори остида мактаб психологи Муҳаббат Ниязова ташаббуси билан мактабнинг 5-9-синфлари ўртасида шиорни тарғиб этувчи деворий газеталар танлови ўтказилди.

Деворий газеталар мактаб маъмурияти томонидан баҳоланди. 1-ўринни 9-"Д" синф, 2-ўринни 7-"В" синф, 3-ўринни 5-"Д" синф ўқувчилари эгаллашди.

Ғолиб бўлган синф ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун арафасида тақдирланишади.

Об-ҳавонинг инжиқликларига қарамай МФЙнинг бешлиги томонидан ёшларнинг муаммосини тизимли ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида хатлов жадаллик билан олиб борилмоқда.

Маҳалламизда 780 та хонадонда 4266 аҳоли истиқомат қилади, шундан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 950 нафарни ташкил этади. Уч кун давомида 273 та хонадондан жами 308 нафар ёш хатловдан ўтказилди.

Аброр Сабаралиев,

1-сектор ҳудудидаги Бояғон МФЙ ҳоким ёрдамчиси.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш ҳамда Мудофаа вазирлиги фахрийлар ишлари бўйича Марказий кенгаши раисининг тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида "Мактабларда фаол 10 кунлик" тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Наманган вилояти Уйчи туманидаги 2-мактабда "Касбим - фахрим, ғурурим!" шиори остида ўтди.

Унда Наманган вилояти мудофаа ишлари бошқармасининг фахрийлар ишлари бўйича кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Х. Хидиров, вилоят фахрийлар ишлари бўйича кенгаши аъзоси Н. Бойматов, мактаб директори Р.Минаматов ЧҚБТ ўқитувчиси, захирадаги капитан К.Акбаровлар қатнашдилар. Тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Абдулҳофиз СОБИТОВ,

туман Кенгаши депутати, туман мудофаа ишлари бўлими фахрийлар ишлари бўйича кенгаши раиси,

Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев бугун 8-мактабда бўлди. Электр таъминотидаги узилиш сабаб ўқув хоналарида ҳарорат пастлиги аниқланди ва  ушбу ҳолатни зудлик билан бартараф этиш бўйича туман штабига тегишли топшириқлар берилди.   Мактабда мавсум учун 60 тонна кўмир захираси яратилган. 

Подкатегории