Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан уйчилик фидойилардан 107 нафари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган маросимни туман ҳокими Шуҳрат Мусаев очиб, тақдирланганларни самимий табриклади. Шундан сўнг сектор раҳбарлари иштирокида эсдалик нишони ва гувоҳномалар тантанали тарзда топширилди.

Кўп йиллик самарали меҳнатлари учун “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланганлар сафида ижтимоий ва коммунали соҳаларда жонкуярлик кўрсатиб ишлаётган ҳамюртларимиз ҳам борлиги, албатта, қувонарлидир.

2022 йил 6 декабрь куни Уйчи тумани Жийдакапа маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ташкил қилинган назорат тўсиқ постида туман ИИБ ходимлари томонидан “Пунгон-Наманган-Андижон” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган Н.Ў. нинг бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинанинг юкхонаси текширилганида, ушбу шахс 15 блок 150 қути 9000 дона “БРИТАНИК” пиротехника воситаларини ноқонуний равишда олиб кетаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёшлар эртанги келажагимиз. Уларнинг тақдири ва ҳаёти ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаслиги керак.

Шу кунларда Уйчи туманидаги барча секторларда маҳаллада фаолият олиб борувчи “Бешлик тизими”ёрдамида 14-30 ёшгача бўлган ёшлар хатлови бўйича иш ташкил этилмоқда. Бундан кўзланган мақсад хатлов натижасида олий таълимда ўқиётганлар, иш билан банд бўлганлар ёки ишсизлар, ногиронлар, “Ёшлар дафтари”га тавсия этиладиганлар, тадбиркорлик қилиш истагидагилар, асбоб-анжомларга эҳтиёжи борлар, ўқув марказларида ўқишни хоҳловчилар, узоқ муддатга кетган шахслар, нотинч оилалар билан ишлаш масалаларини атрофлича ўрганиб, 2023 йилда тизимли иш ташкил этиш.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев туман ҳокимлигида маҳалла бешлиги билан айни шу масалаларда олиб борилаётган кунлик иш таҳлили бўйича муҳокама йиғилишини ўтказди ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб берди

Дарҳақиқат, демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади. Конституция ҳар қандай давлатни давлат –миллатни миллат сифатида танитадиган кўзгудир.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. У 6 бўлим, 26 боб, 128 та моддадан иборат.

Конституциямиз йиллар давомида эришилган ютуқларимиз – миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз ва инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликлари кафолатларини белгилаб берди. Ишонч билан айтиш мумкинки, Республикамиз Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир.      Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди.

Конституциямиз мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч- осуда, форовон ҳаётини таъминлашнинг муҳим асосидир. Унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгида Ватанга садоқат, қонунларимизга ҳурмат туйғусида тарбиялашнинг кафолатидир.

Конституциямизда ўз ифодасини топган энг асосий мақсад инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш масаласини долзарб вазифа қилиб қўйилганлигидир. Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса энг аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керакдир .

Албатта, Юртбошимиз  айтганларидек, инсон манфаатлари устувор бўлган юртдагина юксалиш бўлади. Бундай давлат фуқароси ҳар томонлама баркамол бўлиб, ватан учун, халқ учун жон-жаҳонини фидо қилишга доимо тайёр бўлади. Инсон ҳуқуқларининг таъминланганлик даражаси билан айнан давлатнинг демократик ривожланганлик даражаси ўлчанади.

Мухтасар қилиб айтганда, инсон ҳуқуқларига оид халқаро принцип ва стандартларини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари ва принциплари миллий қонунчилик негизини ташкил этди ҳамда юртимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг барқарор ҳуқуқий асоларини яратишда мустаҳкам пойдевор бўлади.

Нозима КАРИМОВА,

туман адлия бўлими ФҲДЁ бўлимининг 2-тоифали инспектори.

Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаевнинг навбатдаги сайёр қабули Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Туман ҳокими, туман Халқ қабулхонаси мудири, ҳокимнинг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини тинглашди. Унда 35 нафар фуқаро иштирок этди.

Фуқаролар томонидан 27 та турли мазмундаги мурожаат келиб тушди. Бандлик, саломатлигини мустаҳкамлаш, электр таъминотидаги узилишлар бўйича мурожаатлар тингланди. Ушбу мурожаатларнинг 15 таси жойида ижобий ҳал этилди, 12 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олинди.

Подкатегории