Янгиликлар
Янги йил байрами ҳам яқинлашиб келиши билан пиротехника воситаларни кўча-кўйда пуллаб, мўмайгина даромад олишни мақсад қилган уддабуронлар фош этилмоқда.
Шу каби ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Уйчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилди. Натижада қиймати 8 миллион 709 минг сўмлик жами 29031 дона, 483 та қутидаги “Британик”, “Новый век”, “Трения” номли пиротехника воситасини вояга етмаган мактаб ўқувичлари ва фуқаролар томонидан сотаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилди.
Айни дамда, мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёшлар эртанги келажагимиз. Уларнинг тақдири ва ҳаёти ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаслиги керак.
Шу кунларда Уйчи туманидаги барча секторларда маҳаллада фаолият олиб борувчи “Бешлик тизими”ёрдамида 14-30 ёшгача бўлган ёшлар хатлови бўйича иш ташкил этилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад хатлов натижасида олий таълимда ўқиётганлар, иш билан банд бўлганлар ёки ишсизлар, ногиронлар, “Ёшлар дафтари”га тавсия этиладиганлар, тадбиркорлик қилиш истагидагилар, асбоб-анжомларга эҳтиёжи борлар, ўқув марказларида ўқишни хоҳловчилар, узоқ муддатга кетган шахслар, нотинч оилалар билан ишлаш масалаларини атрофлича ўрганиб, 2023 йилда тизимли иш ташкил этиш.
Уйчи тумани ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, туман ИИБ ХҚМБ катта инспектори Д .Сайдуллаева билан ҳамкорликда ўқувчи-қизларга тазйиқ ва зўравонлик бўйича тушунчалар берилди.
Уйчи тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Хондамир Бобаев бошчилигида сектор ҳудудидаги Беруний МФЙ ҳудудидаги 1-МТТ, 36-мактаб ҳамда Шифокор МФЙ ҳудудида жойлашган 6-мактабда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Иситиш тизимининг яроқлилик даражаси, кўмир таъминотининг захираси кўздан кечирилди.
Куз-қиш мавсумида ҳар бир ижтимоий соҳа объектида хоналарнинг иссиқ бўлиши, етарли кўмир захираси яратилиши зарур. Бу йилги мавсумга ҳам тайёргарлик қай даражада? Хоналарда ҳарорат етарлими?
Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаевнинг навбатдаги ўрганиш манзили 26-МТТ бўлди. Ушбу масканда 300 нафар кичкинтой тарбияланади. Мавсум учун 61 тонна кўмир захираси яратилган. Бугун электр таъминотида узилиш бўлганлиги боис қўшимча манбалар ишга солиниб, боғчада иссиқлик таъминоти таъминланди.






