Уйчи туманидаги барча маҳаллаларда бешлик ходимларининг 2022 йилдаги олиб борган фаолияти бўйича маҳалла кенгаши аъзолари олдида ҳисоботларини эшитиш амалиёти давом этмоқда.

2-сектордаги Машад, Қувурбоши ва Мирзаравот маҳаллаларида шундай ҳисобот йиғилишлари ўтказилди. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторларининг фаолиятлари бўйича ҳисоботлари маҳалла кенгаши ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди.

Йиғилишларда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи И.Валиханов, “Нуроний” жамғармаси жамоатчилик кенгаши раиси Т.Исматиллаев ва ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғ.Жўраевлар иштирок этишди.

Бу каби ҳисобот йиғилишлари туман бўйича график асосида ўтказилмоқда.

Уйчи тумани ҳокими в.в.б. Д Нурматов, ҳоким ўринбосари А.Собировларнинг навбатдаги ўрганиш манзили 1-сектор Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 30-мактабгача таълим ташкилоти филиали ва мактаб бўлди. Ушбу масканларда етарли кўмир захираси яратилган.

Хоналарнинг иситилиши, қозонхонанинг ишлаш ҳолати, атроф-муҳит озодалиги ўрганилиб, мутасаддилар билан суҳбатлашилди. Қилиниши лозим вазифалар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Уйчи тумани маданият марказида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилмоқда.

Қабул давомида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашмоқда.

Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилиб, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда.

Уйчи тумани ҳокимлигининг мажлислар залида тегишли ташкилот, муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлди.

Йиғилишда мамлакатимиз раҳбарининг "Маҳалла бюджети" тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятлариним янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳияти ва тарғиботи, ушбу қарордан келиб чиқиб, келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Ҳурматли фуқаролар!

⚡️ 2022 йил 30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг “Marion Biotech” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.

❗️Дори олаётганда қадоғига қаранг, агар "MARION BIOTECH" бўлса олманг, ўзингиз ва яқинларингиз соғлигини асранг!

Шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги юртимиз дорихоналарида Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситаларининг реализациясини тўхтатиш, реализация қилинган қолдиқ дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш кўрсатмасини берган бўлиб, ушбу дори воситаси республикамиздаги барча дорихоналар расталаридан тезкорлик билан йиғиб олинди.

Агар бирор тадбиркорлик субъектида мазкур “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситалари қолган бўлса, бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг мурожаатлар бўлимига зудлик билан хабар бериш сўралади.

Ҳурматли юртдошлар!

Агар ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз ва ҳозир бу препарат уйингизда сақланаётган бўлса, уни зинҳор қўлламасликни, шунингдек, дорихоналарда Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларининг савдосига гувоҳ бўлган тақдирингизда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ёки унинг шаҳар ва туманлар бўлимларига ҳамда қуйидаги ишонч рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

☎️ Мурожаат учун телефон: 1103

Қуйида компания томонидан ишлаб чиқарилган асосий дори воситалари рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз:

➖ “Анасеп” гель;➖ “Белдомакс” номидаги барча дори воситалари;➖ “Бревефлора” касулалари;➖ “Док-1 Макс” номидаги барча дори воситалари;➖ “Кюрамакс Виталонг” капсулалари;➖ “Леворекс” номидаги барча дори воситалари; ➖ “Найтфорс” таблеткаси; ➖ “Тергамон-сул” дори воситаси;➖ “Траванайт” таблеткалари;➖ “Ферофорт” номидаги барча дори воситалари;➖ "Кюразит" номидаги барча дори воситалари;➖ "Нол грипп" номидаги барча дори воситалари;➖ "Цинепар" номидаги барча дори воситалари;➖ "Амбронол" сиропи;➖ "Травамакс" номидаги барча дори воситалари; ➖ “Фракджоин” капсулалари.

Подкатегории