Янгиликлар
Аномал об-ҳаво шароити кўп қаватли тураржой биноларида яшовчи аҳоли учун ҳам бирмунча ноқулайликлар келтириб чиқармоқда..Шу боис Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев мутасадди раҳбарлар билан кўп қаватли турар-жой биноларида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити ва амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Фаолларни кўп қаватли уйларга борувчи йўлларни музламалардан тозалаш, юзага келаётган муаммоларни бирдамлик ва ҳамжиҳатликда енгиб ўтишга чақирди.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудуди Мустақиллик МФЙдаги темир йўл бекати ёнида жойлашган “Наманган кўмир таъминот” МЧЖ аҳолининг кўмирга бўлган талаб ва эҳтиёжини тўлиқ қондириб келмоқда.
Бугун туман ҳокими Шуҳрат Мусаев мазкур объектда бўлиб, кўмир тарқатилиши жараёни билан танишди ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъулларига тартибли тарқатиш, вазиятни доимий назорат қилиб бориш бўйича тегишли топшириқларни берди.
Уйчи кўмир омборида 276 тонна кўмир мавжуд бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари назоратида тарқатилмоқда.
Вилоят ҳокими раҳбарлигида Наманган вилоятида қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича кунлик штабнинг кенгайтирилган йиғилишида вазиятни қатъий назоратга олиш, муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, аҳолига енгиллик яратиш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга кўмир тарқатиш топшириғи берилган эди.
Уйчи туманида 460 та эҳтиёжманд оила рўйхати шакллантирилиб, 138 тонна кўмир тарқатилмоқда. Ҳар бир оилага ўртача 300 кг. дан кўмир бепул етказиб берилмоқда.
Кўмирни хонадонларга етказилиши ва тизимли иш ташкил этилиши туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими масъуллари томонидан назоратга олинган.
Шу кунларда аномал ҳарорат кузатилмоқда. Уйчи тумани ҳудудларини қор қоплаган.
Кўчаларни тозалашга туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, маҳаллла аҳли ва махсус техникалар жалб қилинган. Музлаган юзаларда сирпаниб кетмаслик ва уни эритиш учун қум ва туз аралашмаси ишлатилмоқда.
Ходимлар ва аҳоли томонидан туман ҳудудидаги асосий кўчалар қордан тозаланмоқда.
Йўловчиларга қулайлик яратиш ва уларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш ишлари давом этмоқда.
Uychi tumani 2-sektor hududida joylashgan Istiqlol mahallasidagi 29-maktabda 2-sektor mahalla yoshlari o'rtasida "Zakovat" intellektual o'yini tashkil etildi.Murosasiz kechgan bahsda 3-o'rinni Istiqlol, 2-o'rinni Gumbaz mahallalari qo'lga kiritdi. G'oliblikni Fayziobod mahallasi yoshlari egalladi.






