Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимиМаълумки, Давлат раҳбарини 17.01.2019 йилдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғри-сида”ги ПФ-5633-сонли Фармонида Халқ қабулхоналари секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан тегишли халқ депутатлари Кенгашлари мажлисида муҳокама қилиш учун ҳар чоракда ахборот киритиши ҳамда ушбу ахборот юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларини ҳисоботи эшитиш белгиланган.Шунга кўра, туман Халқ қабулхонаси томонидан ўтган йил 4-чорагида секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ўрганиб чиқилди.Юқоридаги Фармонга асосан 2021 йилда секторлар ва ташкилотларни мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ўрганилганида, ўтган йил давомида Халқ қабулхонасига 1612 та мурожаатлар келиб тушди, бу 2020 йил (951 та) га нисбатан мурожаатлар 1.7 баробарга ёки 661 та ортган.Келиб тушган мурожаатларнинг 144 таси белгиланган муддатини бузиб назоратдан олинган, бугунги кун ҳолатига 23 та мурожаатни бир ойлик муддати бузилган ва ҳанузгача назоратдан олинмаган ва бу билан Қонуннинг 28-модда талаблари қўпол равишда бузилишига йўл қўйилган.Бундай қонун бузилиш ҳолатларига туман ҳокимлигида (77 та), АТБ “Агробанк” (22 та) туман филиали ҳамда тумангаз филиали (12 та) томонидан йўл қўйилмоқда.Масалан: туман ҳокимилиги томонидан “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Б.Сотиболдиевни бузилган иморатини компенсацияси тўлиниши юзасидан мурожаати 261 кун ёки “Агробанк” томонидан “Обод” маҳалласида яшовчи Д.Хатамовани кредит маблағлари таъминотчи ҳисоб рақамига тушириб берилмаётгани ҳақидаги мурожаати 210 кунда (фақатгина тушунтириш бериш билан чекланган) ёки Уйчи тумангаз томонидан хам мурожаатлар 60 кундан кечикиб жавоб хати юборилган.Ушбу ҳолатдан юзасидан тегишли ташкилотлар ўзини ташаббуси билан ходимларга таъсир чораси кўришганми, мониторинг ўтказишганми, сўрови борми?

Бундан ташқари, тиббиёт бирлашмаси, туман ҳокимлиги, мажбурий ижро бюроси туман бўлими, кадастр агентлиги ва тумангаз филиали томонидан мурожаатлар юзаки ва сифатсиз ўрганилиши натижасида кўплаб фуқаролар такроран мурожаат қилишмоқда.Масалан: туман Халқ қабулхонасига “Гулзор” МФЙда яшовчи О.Абдуқодировни ҳудудга патронаж ходими бириктириб берилишини сўраб мурожаат қилган, бироқ мурожаат белгиланган муддатида ечимини топмаганлиги учун фуқарони ёзма аризаси олиниб, тиббиёт бирлашмасига юборилган, бирлашма томонидан ушбу мурожаат юзаки ўрганилгани учун қабулхона томонидан рад этилиб қайтарилганидан сўнггина масала ижобий ечимини топган. Тиббиёт бирлашмаси томонидан юборилган жавоб хатларида умуман тиббиётга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар келтирилмайди, икки қатор ўта юзаки жумлалар билан тўлдирилади.Раҳбар жавоб хатларини мазмунини ўқиб кейин имзолайдими????Худди шунингдек, “Шифокор” маҳалласида яшовчи Ш.Шамсутдиновни Давлат кадастрлари агентлигини Уйчи туман бўлимига ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонини қайтарилишини сўраб қилган мурожаати қонуний ҳал этилмаганлиги сабабли қабулхона томонидан мазкур бўлимни ваколатлари эслатилиб, қайтарилганидан кейингина судга даъво аризаси киритилиб, ўз ечими топилган.Ушбу ташкилотларда Халқ қабулхонаси томонидан рад этилиб, қайтариб юборилаётган мурожаатларга раҳбарлар эътибор қаратганми?

Boshliq M, [23.01.2023 18:21]Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни cекторбай ва маҳаллабай таҳлил қилинганида, 1 - (415та) ва 4 - (479та) секторларда, Беруний (48 та) ва “Гулбоғ” (46 та) маҳаллаларида ўтган йилга нисбатан юқорилигича қолмоқда.Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йилни ўтган даврида туман ташкилотларга юборилган 1208 та мурожаатни фақатгина 470 таси ёки атиги 39 фоизи ижобий ҳал этилган холос.(Мурожаатлар таснифини таҳлил қилинганида, энг кўп мурожаатлар меҳнат ва аҳолини бандлиги, банкдан кредит олиш, уй-жой билан таъминлаш, нафақа ва алимент ҳақидаги мурожаатлар келиб тушган.Жумладан, ташкилотларда мурожаатни кўриб чиқишда қонунда белгиланган муддатларга амал қилмаслик ёки ўрганиш муддатини асоссиз равишда узайтириб, ушбу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилмай қонун талабини бузиш ҳолатлари юзасидан ўтган йилда 15 та таклиф ва тақдимномалар киритилиб, 31 нафар масъул шахсларга нисбатан тегишли чора кўрилди.)

Секторларда фуқароларни сайёр қабулларини ташкил этилиши.

Маълумки, Давлат раҳбарининг 08.01.2019 йилдаги ПҚ-4102-сонли Қарори талабларига асосан секторлар томонидан Халқ қабулхонаси билан келишилган ҳолда жойларда оммавий қабул ўтказилиши ўрганилганида, тасдиқланган жадвалга кўра ҳар бир секторда 48 мартадан оммавий қабуллар ўтказилиши лозим бўлсада, 1-секторда 44 маротаба, 2-секторда 31 та, 3-секторда 33 та ҳамда 4-секторда 36 маротаба оммавий қабул ўтказилган холос. Масалан, Секторлар томонидан ўтказилгани тўғрисидаги баёнлар жуда юзаки, белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда ёзилмоқда. Сектор раҳбарлари сайёр қабуллар ўтказилиши ва қабул баёнларини вақтида берилиши, хисоботи, ёлғон маълумот берилмаётганини текшириб кўрганми?Шунингдек, ёшлар билан ўтказилиши белгиланган учрашув ва сайёр қабуллар ҳам барча секторлар томонидан режага мувофиқ ўтказилиши таъминланмаган.

“Маҳалла” - “Сектор” – “Халқ қабулхонаси”

Маълумки, Давлат раҳбарини 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700 сонли Фармонида мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилинган бўлиб, мазкур Фармон билан фуқаролар йиғинлари раисларига ҳар чоракда ўз маҳалласи ҳудудидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги маълумотларни секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига тақдим этиб бориш вазифаси юклатилган. Бироқ, ўтган 2021 йил давомида аксарият маҳалла фуқаролар йиғини томонидан Халқ қабулхонасига долзарб муаммолар юзасидан маълумотлар тақдим этилмаган ёки ушбу тартиб тўғрисида умуман маълумотга эга эмас.Масалан: шу ўринда бир масалага хам тўхталиб ўтишим лозим, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари аксарият қисми амалдаги қонун ҳужжатларидан бехабар, фуқароларга нотўғри ҳуқуқий маслаҳат бериши оқибатида фуқаролар сарсон бўлишмоқда. Хатто бир фуқаро келиб, болалар нафақаси олиш муддати тугаганидан сўнг 3-4 ой олиши мумкин эмаслиги тушунтиришяпти, шуни биздан сўрашяпти. Буни ким айтганини сўраганимизда, МФЙ ходимлари деб айтишяпти. Хўш, бирон марта МФЙ ходимлари ўртасида ҳуқуқий саводхонлигини текшириш учун аттестация ёки сўровнома ўтказилганми? Жорий йилнинг ўтган ярмида деярли барча маҳалла ҳудудларида ечими топилмаган масалалар мавжуд бўлгани ҳолда, Халқ қабулхонаси бу ҳақда фуқароларни оғзаки мурожаатлари билангина хабардор бўлмоқда.

“Обод қишлоқ” дастури

Boshliq M, [23.01.2023 18:21]Ўзбекистон Респубикаси Президентини 02.04.2021 йилдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5048-сонли Қарори ижросини тумандаги “Овчибулоқ” ва “Даҳяк ота” маҳаллаларида бажарилиши ўрганилганида, қатор камчиликларга йўл қўйилганлигини кузатиш мумкин.Хусусан, Дастур доирасида “Даҳяк ота” маҳалласида 1,244 млрд. сўм маҳаллий бюжет маблағлари ҳисобига 9.5 км. янги ичимлик суви тармоғи тортиш, 4,0 млрд. сўм республика маблағлари ҳисобига 1 та сув иншоатини таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлсада, ушбу ишлар режадан ортда қолган. Бунинг натижасида, йўлларни таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан кечиктириб бажарилиши оқибатида мазкур маҳалла аҳолини ҳақли эътирозини келиб чиқишига йўл қўйилди.Шунингдек, дастур доирасида юқоридаги маҳаллаларда тунги чироқлар ўрнатилиши, “Дахяк ота” маҳалла биносини қурилиши, тоза сув ичимлиги тармоғи тортиш ишлари ҳанузгача тугатилмаган ёки фойдаланишга топширилмаган.

Худудларга хос муаммолар:

Ўрганишлар давомида тумандаги оғир ҳудудлар ҳисобланган маҳаллаларда қуйидаги долзарб муаммолар ечимини кутаётгани кузатилди.Масалан, “Кесканёр” маҳалласидаги 11-сонли ва Файзиобод маҳалласидаги 24-мактабгача таълим муассасалари ўта таъмирталаб ҳолдалиги, “Файзиобод” маҳалласини “Ёрқўрғон” қишлоғи билан боғловчи кўприк яроқсиз ҳолга келиб қолгани, “Шўрқишлоқ” кўчасидаги фуқаролар электр тармоғидан қўлбола симёғочлардан фойдаланиб келаётгани кузатилди ёки бундай ҳолатларни бошқа маҳаллаларда ҳам кўриш мумкин. Юқоридаги мактабгача таълим муассасаларига борилганида, ҳар сафар расмга олиб кетишларини, лекин ҳозирга қадар бирон дастурга киритилмай келинаётганини билдиришган. Ушбу 11 ва 24-мактабгача таълим ташкилотларидаги аҳвол жуда ачинарли, пол қисми яроқсиз ҳолга келиб қолгани, болалар шунақа шароитда тарбияланмоқда. Бўлим бошлиғи шу боғчаларни дастурга киритилиши юзасидан бирон марта юқори ташкилотга таклиф билан чиққанми?

Ушбу ахборот юзасидан сектор раҳбарлари, туман ҳокимини молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича ўринбосари (Ш.Имамов), тумани ҳокимини саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуни-кациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари (А.Ғофуров), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Х.Аҳмедов, Х.Базарова), тижорат банклари (Р.Усманов), туман тиббиёт бирлашмаси (З.Мамаджонова) раҳбарлари ҳисобот беришлари мақсадга мувофиқдир.Бундан ташқари, фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан қуйидаги таклифларни кўриб чиқиш лозим бўлади:1. Халқ қабулхонаси томонидан мониторинг ўрганишлар ва мурожаатларин кўриб чиқиш давомида аниқланган қонун бузиш ҳолатлари юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини таъминлаш.2. “Обод қишлоқ” Дастури доирасидаги “Дахяк ота” ва “Овчибулоқ” маҳаллаларида тугатилмай қолган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини якунига етказиш.3. Тумандаги оғир маҳаллаларида аниқланган долзарб масалаларни тегишли давлат дастурларига киритиш чора-тадбирларини кўриш.

Ж.Низамов,Халқ қабулхонаси мудири

Бугунги кунда, Уйчи туманида жами 101 минг нафар ёшлар истиқомат қилади. Улар аҳолининг 47 фоизини ташкил этади. Шундан, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 51 697 нафар ташкил этади.

  • “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши бўйича.

Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92 сонли қарорига асосан, маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан уйма-уй юриш орқали, шунингдек ёшларнинг онлайн мурожаатлари асосида “Ёшлар дафтари” электрон платформасига 2022 йилнинг 12 ойи давомида 2805 нафар ёшлар томонидан аризалар келиб тушган бўлиб шундан.

Ҳудуд

“Ёшлар дафтари”га кириш учун онлайн аризалар

Тасдиқланиб, “Ёшлар дафтари”га киритилган

Рад этилганлар

Уйчи туман бўйича

2 805

2185 (70.5 %)

620 (29.5 %)

 

Ўтган давр мобайнида 2185 нафар ёшлар Ёшлар дафтарига киритилган. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2022 йил 30 декабр ҳолатига, 2 184 нафар (99 фоиз) ёшлар дафтардан кўмак кўрсатилди.

Жумладан:

-  287 нафар ёшларга тўлов шартнома маблағлари учун.

-  44 нафар ёшлар хайдовчилик курсларига ўқитиш учун.

 - 60 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақирув резерви толов бадалари қоплаб бериш учун.

 - 340 нафар ёшларга асбоб-ускуна олиш учун субцидиалар ажратиш учун.

- 58 нафар ёшларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун.

- 117 нафар ёшларга келажак касбларига ўқиш учун 1 ойлик харажатларини қоплаш учун.

- 946 нафар ёшларга дехқончилик қилиш учун.

Мазкур ёрдамларни амалга ошириш учун “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 2 млрд 749 млн сўм маблағлар сарифланди.

  • Сектор рахбари ва ёшлар учрашувлари:

Ўтган давр мобайнида туман ҳокими, сектор рахбарлари томонидан 193 та сектор рахбари ва ёшлар учрашувлари ташкил этилган бўлиб мазкур учрашувларга 4 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинган. Бўлса 846 нафар ёшлар томонидан мурожаатлар келиб тушган.

Жумладан:

Ҳудуд

Учрашувлар сони

Иштирокчилар сони

Мурожаатлар сони

Уйчи туман бўйича

193

4012

846

1-cектор

48

1056

193

2-cектор

48

985

185

3-cектор

49

1011

210

4-cектор

48

960

258

 

  • Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган ёшлар комплексларини барпо этиш бўйича.

    Жорий йилда Уйчи тумани ёшларини спортга жалб қилиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун тумандаги 56 та маҳаллага  вилоят ҳокими ташббуси билан 30 стол теннис,56 та шахмат доскаси, 56 та волейбол, 56 та футбол, 56 баскетбол, тўплари, 8 та стретбол, 10 стрет wоркоут, кураш гилам, дарвоза тўри жами 500 миллионлик спорт иневентарлар йетказиб берилди.

5 ташаббус олимпиадаси 1-мавсумида Уйчи туманидан вилоят босқичида ғолибликни қўкга киритиб  А,Б,С,  лигада жами  54 та ёш республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.Шулардан Боғ кўча маҳалласи қизлари волейбол спорт туридан С лигада республикада фахрли 1-ўринни егаллаб ўз маҳаллалари учун 500 миллион сўмлик Универсал спорт майдончаси учун сертификатини қўлга киритишди.

 

Бугунги кунда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми доирасида танлов ва мусобақаларнинг маҳалла босқичлари, сектор, туман босқичлари якунланди.

Жорий йилнинг 8-сентабр кунидан бошланган 14 турдаги танлов ва мусобақаларнинг маҳалла сектор туман  босқичлари юқори савияда ўтказилиб жами 68100 нафар  nёшлар қамраб олинди.

Жумладан, стол теннисига (7100нафар), шахмат-шашкага (8400 нафар), волейболга (7200 нафар), енгил атлетикага (4600 нафар), стритболга (5350нафар), миллий курашга (2850 нафар), стрет воркоутга (2200 нафар), “Ёш китобхон” танловига (9200 нафар), киберспорт мусобақасига (4400 нафар), “Халқ ва замонавий чолғу асбоблари” танловига (3150 нафар), “Рақс” фестивали (3200 нафар), “Қувноқлар ва зукколар” танловига (4650нафар), “Заковат” интеллектуал ўйинларига (5800 нафар) ёшлар жалб этилди.

5 ташаббус олимпиадаси 1-2-мавсумида маҳалла сектор ва  туманда ғолиб бўлган ёшларни рағбатлантририш  учун жами 157 млн сўм шундан Ёшлар жамғармаси маблағлари ҳиссобидан 45 млн сўм, вилоят ҳокими ташббуси билан 112 миллион сўмлик ваучер берилди. Мусобақа ва танловларда ғолиб бўлган ёшларга совғалар ўз вақтида тоширилди.

Ёшлар инфратузулмаларини яхшилаш мақсадида мақсадида ташаббусли бужет лойихаси доирасида 565 млн сўм маблағ эвазига ТИП-2 қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди. Шу билан биргаликда

 

 

Uychi tumanida jami 0 - 30 yoshdagi 125 649 nafar, 18-30 yoshdagi 36 194 nafar yoshlar mavjud.

Tumandagi 56 ta mahallalarda 500 074 ta xonadon uyma-uy yurilib, 18-30 yoshdagi 36 194 nafar yoshlar xatlovdan o‘tkazildi (shundan, erkaklar – 18 939 nafar, xotin-qizlar-17 255 nafar).

Bugungi kunga qadar, 56 ta mahallalarda o‘rganish lozim bo‘lgan 36 194 nafar yoshlarning 35 353 nafari (97,6 foiz) bilan birma-bir muloqot qilinib, shundan, “Yoshlar daftari”ga 3 782 nafar (10,7 foiz) yoshlar kiritildi.

Ko‘rilgan amaliy chora-tadbirlar natijasida 3 278 nafar (86,7 foiz) yoshlar daftardan chiqarildi. Hozirda tuman bo‘yicha 504 nafar (15,3 foiz) yoshlar “Yoshlar daftari”da qolmoqda.

Jumladan, “Yoshlar daftari”dan chiqarilgan yoshlarning

292 nafari (8,9 foiz) doimiy ish o‘rinlariga joylashtirildi;

225 nafariga (6.8 foiz) 3 mlrd. 400 mln so‘m imtiyozli kreditlar ajratildi;

2 268 nafariga (69,2 foiz) “Har bir yoshga – bir gektar” tamoyili asosida 340.2 gektar yer maydonlari ajratildi.

Bundan tashqari, joriy yilda jami 3 168 nafar bitiruvchilar ta’lim muassasalarini tamomlab, ularning 1 768 nafari o‘qishni davom ettirishi, 1 382 nafari esa birinchi marta mehnat bozoriga kirib kelishini inobatga olib, ularning bandligini ta’minlash rejalari ishlab chiqildi.

Jumladan, bitiruvchilarning

177 nafarini kasb-hunar va tadbirkorlikka o‘qitish;

350 nafarini doimiy va jamoat ishlariga jalb etish:

260 nafarini tashabbuskor tadbirkor va hunarmandlarga biriktirish;

265 nafariga ijara asosida yer ajratish;

145 nafariga “Bandlikka ko‘maklashish” va “Yoshlar daftari” jamg‘armalaridan subsidiya ajratish;

185 nafariga tadbirkorlik faoliyati uchun kredit ajratish rejalashtirilgan.

“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qo‘llab-quvvatlash maqsadida tashkil etilgan maxsus jamg‘armada jami 1 mlrd. 378 mln. so‘m mablag‘ shakllantirilgan bo‘lib, uning 1 mlrd. 11 mln. so‘mi  Respublika va mahalliy byudjeti mablag‘laridan, 367,3 mln. so‘mi undiruvlarga oid ijro hujjatlari bo‘yicha mablag‘lardan ajratma mablag‘larini tashkil etadi.

(Ma’lumot uchun: mahalliy byudjet daromadlarining prognoz ko‘rsatkichini oshirib bajarilgan qismi jami 834,5 mln. so‘mni tashkil etadi, shundan 6 foizi jamg‘armaga tushurilgan).

Bugungi kunga qadar jamg‘arma mablag‘lari hisobidan

431 nafar yoshlarni ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash uchun 1 mlrd. 078 mln so‘m mablag‘ sarflandi.

Jumladan,

267 nafar yoshlarga asbob-uskunalar va mehnat qurollari xarid qilish uchun 727,3 mln. so‘m;

4 nafar yoshlarning to‘lov-kontrakt summalarini to‘lab berish uchun 19,6 mln so‘m;

1 nafar yoshlarning davolanish xarajatlarini qoplab berish uchun 8,8 mln. so‘m;

40 nafar yoshlarning safarbarvarlik chaqiruvi rezervi uchun

140 mln. so‘m;

120 nafar yoshlarga haydovchilik guvohnomasi uchun 117.6 mln. so‘m ajratib berildi.

Tuman mahalliy byudjet daromadlarining 1 chorak prognoz ko‘rsatkichi 13 mlrd. 093,2 mln.so‘m, mahalliy byudjet daromadlari bajarilishi 13 mlrd. 927,7 mln. so‘m, mahalliy byudjetdan orttirib bajarilishi esa 834,5 mln. so‘mni tashkil etadi.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 132-sonli qarorida “Yoshlar daftari” jamg‘armasiga har chorak uchun mahalliy byudjetda shakllangan qo‘shimcha manbalarning kamida 15 foizi ajratilishi belgilab qo‘yilgan. Biroq, tumanda I chorak uchun mahalliy byudjet daromadlarining prognoz ko‘rsatkichini oshirib bajarilgan qismining 15 foizi 125 mln. 181 ming so‘mni tashkil etsada, shundan “Yoshlar daftari” jamg‘armasiga faqatgina 50 mln. so‘m yoki 39,9 foizi o‘tkazib berilgan holos.

Mazkur jarayonni mahallalar kesimida o‘rganish maqsadida tanlov asosida Dexqonobod MFYda yoshlar bilan ishlash faoliyati o‘rganildi.

Jumladan, “Dexqonobod” MFYda 18 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan fuqarolar 694 nafarni tashkil etib, ularning 72 nafari “Yoshlar daftari”ga kiritilgan.

Daftarga kiritilgan yoshlarga turli yo‘nalishlarda amaliy yordamlar ko‘rsatish orqali ularning 67 nafari (ya’ni 93 foizi) daftardan chiqarilgan.

Jumladan,

3 nafari doimiy ish o‘rinlariga joylashtirilgan;

6 nafariga 103,4 mln. so‘m miqdorida imtiyozli kredit ajratilgan;

53 nafariga “Har bir yoshga – bir gektar” tamoyili asosida 7.9 gektar yer maydoni ajratilgan.

2 nafariga mehnat qurollari uchun subsidiya ajratilgan.

3 nafar iste’dodli yoshlar qo‘llab-quvvatlangan.

Bugungi kunda “Dexqonobod” MFYda “Yoshlar daftari”da mavjud bo‘lgan 3 nafar fuqarolarning bandligini ta’minlash bo‘yicha prognoz parametrlari ishlab chiqilib mavjud bo‘lib, joriy yil yakuniga qadar ularning:

2 nafariga “Bandlikka ko‘maklashish” va “Yoshlar daftari” jamg‘armalari hisobidan subsidiya ajratish rejalashtirilmoqda.

Keyingi o‘rganilgan “Qashqar” MFYda 18 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan fuqarolar 442 nafarni tashkil etib, ularning 63 nafari “Yoshlar daftari”ga kiritilgan.

Daftarga kiritilgan yoshlarga turli yo‘nalishlarda amaliy yordamlar ko‘rsatish orqali ularning 59 nafari (ya’ni 93,7 foizi) daftardan chiqarilgan.

Jumladan,

2 nafari doimiy ish o‘rinlariga joylashtirilgan;

2 nafariga 37,6 mln. so‘m miqdorida imtiyozli kredit ajratilgan;

51 nafariga “Har bir yoshga – bir gektar” tamoyili asosida 7,6 gektar yer maydoni ajratilgan.

4 nafariga mehnat qurollari uchun subsidiya ajratilgan.

Bugungi kunda “Qashqar” MFYda “Yoshlar daftari”da mavjud bo‘lgan 1 nafar fuqarolarning bandligini ta’minlash bo‘yicha prognoz parametrlari ishlab chiqilib mavjud bo‘lib, joriy yil yakuniga qadar ularning:

2 nafariga ijtimoiy-iqtisodiy yordamlar ko‘rsatish orqali bandligini ta’minlash rejalashtirilmoqda.

1 nafariga “Bandlikka ko‘maklashish” va “Yoshlar daftari” jamg‘armalari hisobidan subsidiya ajratish rejalashtirilmoqda.

Уйчи туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92 сонли қарорига асосан, маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан уйма-уй юриш орқали, шунингдек ёшларнинг онлайн мурожаатлари асосида “Ёшлар дафтари”электрон платформасига 2022 йилнинг 20 октябрь давомида 1991 нафар ёш киритилган.Жумладан,-1-секторда 917 нафар -2-секторда 274 нафар;-3-секторда 327 нафар;-4-секторда 473 нафар.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2022 йилнинг 24 октябрь ҳолатига 1823 нафар (81.5 фоиз) ёшга кўмак кўрсатилди.Хусусан- 947 нафар ёшга ер майдонлари;- 295 нафар ёшга субсидия ажратилди;- 254 нафар ёшга тўлов-контрактлари тўлаб берилди;- 27 нафар ёшга тиббий хизмат кўрсатилди;- 40 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси учун маблағ ажратилди;- 50 нафарининг муддатли ҳарбий хизмат тўловлари амалга оширилди;- 33 нафарига бир марталик моддий ёрдам амалга оширилди;- 177 нафар бошқа йўналишлар доирасида ёрдам кўрсатилди;Ҳозирги кунда“Ёшлар дафтари”да 168 нафар ёш мавжуд.

Ўтган давр мобайнида Уйчи туманида 10 сотихдан жами 2 минг 401 нафар ёшга 240 га. ер майдони ажратилган бўлса, такрорий экин экиш учун 810 нафар ёшга 162 га. ер майдони ажратилди. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан 938 нафарига 136,5 га. ер майдони ажратилди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми доирасида танлов ва мусобақаларнинг маҳалла босқичлари якунланиб, жорий йилнинг 3 октябрь санасида сектор босқичлари бошланди.

Жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан бошланган 14 турдаги танлов ва мусобақаларнинг маҳалла босқичлари юқори савияда ўтказилиб, жами 26407 нафар ёш қамраб олинди.Жумладан, стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол, енгил атлетика, стритбол, миллий кураш, стрет воркоут, “Ёш китобхон” танлови, киберспорт мусобақаси, “Халқ ва замонавий чолғу асбоблари” танлови, “Рақс” фестивали , “Қувноқлар ва зукколар” танлови, “Заковат” интеллектуал ўйинларига ёшлар жалб этилди.

“Ёшлар жамғармаси”га 2 млрд. 507 млн сўм маблағ шакллантирилган бўлиб, 668 нафар ёшга 2 млрд. 277 млн. сўм сарф этилди. Ҳозирги кунда 234 млн. сўммаблағ қолдиғи мавжуд.Наманган вилояти ҳокими ташаббуси билан тумандаги барча МФЙларга стритвораут, стритбол, стол тенниси, шахмат ва бошқа жиҳозлар етказиб берилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида жами 2 231 нафар ёшнинг бандилиги таъминланди. Улардан -712 нафари доимий иш ўринларига;-319 нафари касб-ҳунарга ўқитиш орқали;-215 нафари жамоат ишларига жалб этиш орқали;-985 нафари ўз-ўзини банд қилиш орқали банд қилинди.

Ўтган даврда жами 267 нафар ёшга 4 млрд. 743 млн. сўм тижорат банк кредитлари ажратилди.

- чорвачилик йўналишида 110 нафарига 1.962 млрд. сўм;- паррандачилик йўналишида 34 нафарига 695 млн. сўм;- иссиқхона йўналишида 19 нафарига 461 млн. сўм;- бошқа йўналишларда 55 нафарига 505 млн.сўм.

Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Овчибулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган “Овчибулоқ” ёшлар кичик саноат зонасига 80,7 млрд. сўмлик 20 та лойиҳада янги ишчи ўринлари 509 тани ташкил этади. Бугунги кун ҳолатига 31,8 млрд. сўмлик 10 лойиҳа фойдаланишга топширилди натижада 200 та янги иш ўринлари яратилди.

Ёшлар –келажагимиз. Уларнинг орзу ва мақсадлари рўёби йўлида бор куч-ғайрат ва шижоатимиз билан фаолият олиб борамиз.

O‘zbekiston Respubikasi Prezidentining 02.04.2021 yildagi “Obod qishloq” va “Obod mahalla” dasturlarini amalga oshirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PQ-5048-sonli qaroriga asosan tumandagi “O‘nxayat” va “Yangiyer” MFYlari tanlab olinib, manzilli ro‘yxatga asosan Dastur doirasida 2 ta mahallalarda qurilish ta’mirlash ishlarini amalga oshirish uchun hozirgi kunda jami 11 mlrd. 200 mln. so‘m mablag‘ sarflandi.

Ichimlik suvi ta’minoti, ichki yo‘llar, elektr energiyasi hamda gaz ta’minoti obektlarini qurish va ta’mirlash bo‘yicha 

O‘nxayat MFYda 5.6 km yangi ichimlik tarmog‘i, 5.5 km ichki yo‘llarni ta’mirlash, 2.8 kmga elektr tarmog‘i tortish va 90 dona temir beton tayanchlar o‘rnatish rejalari 100 foizga bajarilgan.

 

Yangiyer MFYda 5.2 km yangi ichimlik suvi tarmog‘i, 3.5 km ichki yo‘llarni ta’mirlash, 1.6 km elektr tarmog‘i tortish va 1 dona TP va 60 dona temir beton o‘rnatish rejalari 100 foiga bajarilgan.

 

O‘nxayat MFYda - 3-umumiy o‘rta ta’lim maktabi investisiya dasturi asosida qurilish-ta’mirlash ishlari foydalanishga topshirildi.

yangi MFY binosini qurish ishlari olib borilmoqda; 

-  4-MTTni mukammal ta’mirlash ishlari yakunlangan.

 

Aholiga qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida O‘nxayat MFYda 2 km, Yangiyer MFYda 3 km aloqa axborotlashtirish tarmoqlari, O‘nxayat ko‘chalariga 55 dona, Yangiyer ko‘chalariga 35 dona tungi yoritgichlar o‘rnatish rejasi 100 foizga bajarilgan.

Подкатегории