Янгиликлар
2022 - yil 14 - sentabr VI-56-126-6-86-K/22 Uychi tuman hokimligi
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссиясининг жорий йилда амалга оширган ишлари, келгусидаги вазифалари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг “Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш тўғрисида” 2021 йил 15 мартдаги КҚ-203-IV-сон қарорига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонининг 11-банди ижросини таъминлаш, қурилиш соҳасида жамоатчилик назоратини янада чуқурлаштириш, бюрократик тўсиқларни камайтириш, инновацион ғоялар ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, қурилишнинг барча босқичларида сифат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши ҳузурида “Халқпарвар” жамоатчилик комиссиясини ташкил этиш тўғрисида Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг 2021 йил 5 апрелда 119/28-06-сонли қарори қабул қилинган.
Комиссия 2021 йил фаолияти давомида кўп қаватли турар-жойлардан хонадон (квартира) олиш истагини билдириб, туман ҳокимлигига мурожаат қилган (385 нафар) фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиққан. Ушбу жараёнга округ ҳудудлари бўйича туман Кенгаши депутатлари жалб этилган ва рўйхат шакллантирилган. Рўйхатга киритилган фуқаролар “Ипотека банк”нинг Уйчи туман филиалига чақиртирилиб, суҳбат ўтказилган ва суҳбат жараёнида хонадон (квартира) олиш тартиблари тушунтирилган.
Белгиланган тартибга кўра 2021 йилда “Қишлоққурилишинвест” Наманган вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан 60 нафар фуқаролар билан шартномалар тузилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сонли қарори асосида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбияланаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга 20 та ўрин ажратилган. Амалга оширилган ишлар натижасида 80 нафар фуқароларга 31 декабрь куни яшаш хонадонлари топширилди. 2022 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 305 нафар фуқароларнинг мурожаатлари рўйхатга олинди ва ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6186-сонли Фармони асосида Пастгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2021 йилда қурилиш ишлари бошланган буюртмачи ва қурувчи “ХМКК-10” МЧЖ томонидан намунавий лойиҳа асосида 1 та 1 йўлакли 5 қаватли 20 хонадонли уй-жой қуриш белгиланган бўлиб, 2022 йил июл ойида қурилиш ишлари 100 фоизга якунланди. Ҳуррият маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2019 йилдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886сонли Фармони асосида буюртмачи ва қурувчи “А-NEW STROY” МЧЖ томонидан 1 та 2 йўлакли 6 қаватли 48 хонадонли уй-жой қурилиш режалаштирилган бўлиб, ишлар якунланган.
Навоий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2021 йилда қурилиш ишлари бошланган “Шайдуллохон қурилиш пардоз” МЧЖ томонидан 1 та 72 хонадонли кўп қаватли уй-жойларни қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 2021 йилда қурилиши бошланган “Файзиобод қурилиш сервис” хусусий корхонаси томонидан намунавий лойиҳалар асосида 1 та 7 қаватли 116 хонадонли уй-жойларни қурилиш ишлари олиб борилмоқда, бугунги кунда 8-қаватда ғишт ишлари олиб борилмоқда.
Пастгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Ра-Ре Хаус” хусусий корхонаси томонидан 1 та 4 қаватли 30 хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган, ҳозирда ички ва ташқи пардоз ишлари 90 фоизга бажарилган.
Жами 2022 йилда 5 та кўп қаватли уй, 286 та хонадон қурилиш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилади.
2023 йил туманда Беруний МФЙ ҳудудига 1 та, Мевазор МФЙ ҳудудида 5 та кўп қаватли уй-жой қурилиши режалаштирилган.
Бироқ амалга оширилаётган тадбирларга қарамай, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи юқорилигича қолмоқда, мингдан зиёд фуқароларнинг бугунги кунда уй-жойга эҳтиёжи мавжуд бўлиб, Уйчи туманида бўш ер майдонлари камлиги кўп квартирали уйжойлар қурилишини камида 200 та квартирани ўз ичига олган массивлар шаклида жойлаштиришда муаммолар мавжуд.
“Халқпарвар” комиссияси томонидан ҳамда Уйчи тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Ғофуровнинг амалга оширилган ишларини атрофлича муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
6, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссиясираиси А.Абдуғаппаровнинг ҳамда туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Ғофуровнинг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология вакўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Ғофуров:
- тумандаги уй-жойга муҳтожлар ҳамда мурожаатлар сонининг кўплигини инобатгаолган ҳолда келгусида кўп-қаватли уй-жойлар қуриш бўйича манзилли дастурга Уйчи туманида қуриладиган уй-жойлар сонини кўпайтириш юзасидан тегишли чоралар кўрсин;
- ҳар чорак якуни бўйича бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлариорқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга доир давлат дастури ижроси юзасидан таҳлилий маълумотларни халқ депутатлари туман Кенгашига киритиб борсин.
- Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 5 апрелдаги 119/28-06 сонлиқарорининг 2-бандидаги 1-иловага ушбу қарорнинг иловасига мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Қарорнинг қолган матни ва бандлари ўз кучида қолдирилсин.
- Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Халқ депутатлари туманКенгашининг 2021 йил 9 июндаги 141/33-06 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
- Уйчи тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати (Қамбаров)га “Халқпарвар”комиссияси томонидан амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
- Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туманКенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича домий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Kengash raisi Sh.Musayev
Xalq deputatlari Uychi tuman
Kengashining
2022 yil 14 sentabrdagi
VI-56-126-6-86-K/22-son qaroriga
1-ilova
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” жамоатчилик комиссияси
Т А Р К И Б И
|
т/р |
Фамилияси, исми ва отасининг исми |
|
Иш жойи ва лавозими |
|
|
Комиссия раиси |
|
|||
|
1. |
Абдуғаппаров Акрамжон Турсунпўлатович |
- |
Халқ депутатлари туман кенгаши депутати |
|
|
Комиссия раисининг ўринбосари |
|
|||
|
2. |
Атақўзиев Анваржон Махаматобитович |
- |
Халқ депутатлари туман кенгаши депутати |
|
|
Комиссия котиби |
|
|||
|
3. |
Бобомирзаев Фаррухжон Махамаджон ўғли |
- |
Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти бош мутахассиси |
|
|
Комиссия аъзолари |
|
|||
|
4. |
Ахмадалиева Саида Абдулхамидовна |
- |
|
Уйчи тумани ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи |
|
5. |
Ғозиев Мухиддин Муродиллаевич |
- |
|
Ипотека банк туман филиали бошқарувчиси |
|
6. |
Заитов Мирзохид Юсупжанович |
- |
|
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи, туман кенгаши депутати |
|
7. |
Исматиллаев Тохиржон Махмудович |
- |
|
Маҳалла ва нуронийларни қўллабқувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари |
|
8 |
Қамбаров Мухамадали Каримбоевич |
- |
|
“Уйчинома” газетаси муҳаррири |
|
9. |
Тўхтасинов Шукуржон Шавкатжон ўғли |
- |
|
“UYCHILIKMIZ” ижтимоий канали блогери |
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208сон қарорига, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунининг 20-моддасига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6, 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджетлараро муносабатларни васолиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208-сон қарори ижро учун қабул қилинсин.
- Туман маҳаллий бюджети даромадларининг 2022 йил 1-чораги режакўрсаткичларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 2 июндаги VI-52-67-6-86-К/22-сонли қарори билан туман марказида жойлашган “Маҳалла маркази” биносини таъмирлаш ҳаражатлари учун 100 000,0 минг (бир юз миллион) сўм маблағ ажратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208-сон қарорига асосан юқоридаги маблағ фойдаланилмаганлиги сабабли 100 000,0 минг (бир юз миллион) сўм маблағ бекор қилиниб, шундан Наманган вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 19 августдаги 18-3024-сонли топшириқ хатига асосан туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлимига “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли смартбук ва плакатлар сотиб олиш учун 12650,0 (ўн икки миллион олти юз эллик) минг сўм ажартилсин ва бундан ташқари туман ҳокимининг 18
1
e-qaror.gov.uz VI-57-134-6-86-K/22
октябрдаги 77-6-86-Ғ-22-сонли фармойиши асосида туман ҳокимлигининг қўриқлаш хизмати учун 53 588,0 (эллик уч миллион беш юз саксон саккиз) минг сўми йўналтирилсин.
- Туман ҳокимлиги бош хисобчиси (Мамажанов) ажратилган маблағларнимолиялаштириш манбаларини очиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, туман молия ва ғазначилик бўлимларига тақдим этсин ҳамда мазкур маблағларни тегишли тартибда жамғармаларга ўтказиб берилишини таъминласин.
- Туман молия бўлими (Холмирзаев)га ажратилган маблағлар доирасидаҳаражатлар сметасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш, туман ғазначилик бўлинмаси (Орзибоев)га тўловларни ўрнатилган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш вазифаси топширилсин.
- Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари(Нурматов) ҳамда назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Хожимирзаева) зиммасига юклатилсин.
Kengash raisi Sh.Musayev
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 4-Эзгулик сайлов округида бўшаб қолган ўринга ўтказилган сайлов натижаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатнинг ваколатини эътироф этиш тўғрисида.
Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг 2022 йил 27 сентябрдаги 9-сонли қарорини кўриб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, ҳалқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайловкомиссиясининг 2022 йил 27 сентябрдаги 9-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
- Халқ депутатлари туман Кенгашига 4-Эзгулик сайлов округидан сайланган депутат Турғунов Ойбек Зокиржон ўғлининг ваколати эътироф этилсин.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 59-сессиясини чақириш тўғрисида
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6,
17, 25-моддаларига асосан,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 59-сессияси 2022 йил 13декабрь куни соат 1500 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залига чақирилсин.
- Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 59-сессияси кунтартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарорининг туманда ижроси ҳақида.
- Бўшаб қолган ўринга депутат сайловини ўтказиш тўғрисида.
Tuman hokimi Sh.Musayev
2022 - yil 26 - noyabr 690-6-86-Q/22 Uychi tuman hokimligi
Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 58-сессиясини чақириш тўғрисида.
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6,
17, 25-моддаларига мувофиқ,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 58-сессияси 2022йил 2 декабрь куни соат 16 00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залига чақирилсин.
- Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 58-сессияси кунтартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
- Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайловкомиссияси таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408 сонли қарорининг туманда ижроси ҳақида;
- Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман суди, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди,Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди раисларининг ахбороти тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги "Маҳалладатадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устивор йўналишлари тўғрисида"ги ПФ-29 сонли Фармонининг туманда ижроси ҳақида;
- Уйчи тумани адлия бўлимининг тумандаги давлат органлари ваташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида ахбороти;
1
e-qaror.gov.uz 690-6-86-Q/22
- Ўзбекистон Республикасининг "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуниижроси ҳақида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларда "Обод қишлоқ"ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172-сон қарорини туманда ижроси ҳақида;
- Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан жориййилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
- "Аёллар дафтари", "Саховат ва кўмак" жамғармаларига келиб тушган маблағларнисарфлаш таклифлари тўғрисида;
- "Уйчи туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил III чорак ижроси тўғрисида туманмолия бўлими мудирининг ҳисоботи тўғрисида;
- Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағларнисарфланиши тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон хўжаликлари ташкилэтишни қўллаб қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-373-сонли қарорининг туманда ижросини таъминлаш ҳақида;
- Халқ депутатлари туман Кенгашининг регламент ва депутатлик одобимасалалари бўйича доимий комиссия раисининг ахбороти;
- Уйчи тумани ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш таклифи ҳақида.
Tuman hokimi Sh.Musayev
2






