Янгиликлар
Бугунги кунда фуқаролар томонидан тан жароҳатлари етказиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, шунингдек, фуқаролар ўртасида турли низоли келишмовчиликлар замиридаги жанжаллар натижасида юзага келадиган ўткир тиғли жисмлар ёрдамида тан жароҳати етказиш жиноятларини мукаммал даражада камайтириш мақсадида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан “Тиғ” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Уйчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ томонидан фуқаролар томонидан бемақсад ўткир тиғли жисмлар, хусусан, ошхона ва қўлбола усулда ясалган турли кўринишдаги пичоқлар, қайчи, бигиз, санчқи ва шахсга шикаст етказиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай буюмларни олиб юриш ҳолатларини аниқлаш, ёшларнинг ўткир тиғли жисмларни ёнида олиб юришлари уларнинг ожизлигини кўрсатиши, бунинг оқибати эса аянчли ҳолатлар билан якунланиши мумкинлиги таъсирчан усулларда кенг жамоатчиликка тушунтириб борилмоқда.

✅Унда 30 нафар фуқаро иштирок этди.
✅Ёшлар томонидан 10 та турли мазмундаги мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 4 нафар ёшнинг мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари берилди. 4 нафар ёшнинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олинди.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining nogironligi bo‘lgan yoshlarni ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha davlat xizmatlarini ko‘rsatishning ma’muriy reglamentlarini tasdiqlash to‘g‘risida 2022-yil 21-iyundagi 341-son qarori qabul qilingan. Ushbu qaror bo‘yicha 2 ta ma’muriy reglament tasdiqlangan bo‘lib, nogironligi bo‘lgan yoshlarga o‘qish, yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratishning ma’muriy reglamenti, nogironligi bo‘lgan yoshlarga asbob-uskunalar va mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiya ajratishning ma’muriy reglamenti. Har bir talabgorga ushbu qarorda nazarda tutilgan (o‘qish, yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun yoki asbob-uskunalar va mehnat qurollarini xarid qilish uchun) subsidiyaning faqat bir turi bir marta ajratiladi. Subsidiya olish uchun arizalar har yili 10-yanvardan boshlab qabul qilinadi. Reglamentga muvofiq subsidiya ajratishni so‘rab murojaat qilgan o‘n to‘rt yoshga to‘lgan va o‘ttiz yoshdan oshmagan nogironligi bo‘lgan O‘zbekiston Respublikasi fuqarosi, O‘zbekiston Respublikasi hududida yashash guvohnomasiga ega bo‘lgan chet el fuqarosi yoki fuqaroligi bo‘lmagan shaxs (o‘n olti yoshga to‘lmagan shaxs nomidan murojaat qilgan uning qonuniy vakili) ariza berishi mumkin. Subsidiyalar bir yilda faqat 500 nafar talabgorga ajratiladi. Joriy yilda 500 nafar talabgorga subsidiya ajratilgandan so‘ng subsidiya berish uchun ariza qabul qilish to‘xtatiladi. Subsidiya ajratilgunga qadar, biroq ketma-ketligi bo‘yicha subsidiya ajratilgan talabgorlardan keyin ariza topshirgan shaxslar keyingi yil uchun ro‘yxatga qo‘yilmaydi hamda subsidiya olish uchun kelgusi yilda yangidan murojaat qiladi. Yuqoridagi davlat xizmatlarida foydalanish uchun talabgorlar o‘zlariga qulay Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilishlari mumkin.
M.Siddiqov,Uychi tuman Davlat xizmatlari markazi mutaxassisi.
Ҳукумат қарори (672–сон, 24.11.2022 й.) билан Статистика маълумотларини тақдим этиш буйича давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди
Регламентга кўра, фуқаролар мазкур давлат хизмати доирасида статистика дастури ва фаолиятида юритиладиган статистик таснифлар асосида шакллантириладиган маълумотлар, шунингдек очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотларни олиши мумкин.
Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:
таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, шунингдек индивидуал маълумотларни сўраш; шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Давлат хизмати доирасида олинган статистика маълумотларини тарқатишда (қайта чоп этишда) маълумот олинган манбага мажбурий тартибда ҳавола берилиши шарт.
Тақдим этиладиган ҳар бир статистик маълумотни шакллантириш учун БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Дилбархон Мирзаева,Уйчи туман ДХМ бош мутахассиси
Уйчи туманида хозирги кунда 56 та фаолият олиб бораётган, майдони 129 гектар, фаолиятини тўхтатган қабристонлар 29 та бўлиб ер майдони 21 гектарни ташкил этади. Жаъми 85 та қабристонлар умумий ер майдони 150 гектар.
Қабристонларга хизмат кўрсатувчи ишчи хизматчилар сони 109 та.
Шундан:
18 та назоратчи.
56 та қоровул.
35 та қўлда тозаловчи.
Қабристонларда бир йилда ўртача 1100-1200 та дафн амалга оширилади.
Дафн харажати катта ёшдагилар учун базавий хисоблашни 35% (105000) сўм, вояга етмаганлар учун 17,5% (52 500) сўм.
Барча қабристонларни ўраб турувчи деворлар умумий узунлиги 29 600 метр, хозирги кунда 5000 метр қисмига девор қўрғон қуриш эхтиёжи бор.
Бошқармаси тасарруфидаги “Машхад мозор” қабристонида 16 дона метал таянчли LED тунги ёритиш чироқлари, 320 метр қўрғон девор қуриб битказилди.
Гумбаз қабристонини эскирган девор ўрнига 60 метр янги девор қурилди. Шунингдек “Тошлоқ” қабристонида 50 метр узунликдаги қўрғон девори қуриб битказилди.
“Тутмозор” қабристонида 360 кв.м, “Мадрахим отада” 400 кв.м, “Кесканёрда” 400 кв.м ер майдонига қабр оралари хамда асосий йўлакларга бетон йўлаклар қурилди.
“Биродарлик” қабристонида эскирган бино хомийлар хисобидан қайта таъмирланди ва 65 кв.м ер майдонига асфальт ётқизилиб янги замонавий дарвоза ўрнатилди.
“Хонобод” қабристонида 50 метр узунликда янги қўрғон девор хомийлар томонидан қуриб битказилди.
“Толмозорда” 50 метр, “Тепасаройда” 30 метр, “Кесканёрда” 100 метр, “Мевазорда” 30 метр хамда “Аллариқда” 30 метр бетон деворлар қуриб битказилди.
Жорий йилда қабристонларни 1000 метр узунликдаги қўрғон девори қуриб битказиш режалаштирилган.






